PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Клуб янгиликлари

Қувондиқ Рўзиев: “Мухлисларимиз бор экан, ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз”

22 февраля 2021
Кўрилган: 236
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  1 / 5

Звезда активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

Бугун Намангандаги “Марказий” стадионнинг захира майдонида “Навбаҳор” жамоаси навбатдаги машғулотларга киришди. Футболчиларимиз кўтаринки кайфиятда шуғулланишди. Ушбу машғулотлардан сўнг “Навбаҳор” сафига янги қўшилган маҳоратли  ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев клуб матбуот хизматига интервью берди.

‑ Авваламбор, наманганлик ашаддий мухлисларга салом! Туркиядаги йиғинимиз ажойиб тарзда ўтди. Клуб раҳбарларига катта раҳмат, барча шароитларни яратиб беришди. Машғулотларни ўзимиз ўйлаган режа асосида ташкил этдик.

Қувондиқ Рўзиев расми 2

Туркиядаги ўртоқлик учрашувлари ҳақида гапирадиган бўлсам, албатта, бундай ўйинларда натижа муҳим аҳамият касб этмайди. Асосий мақсадимиз, жамоавий ўйинни шакллантириш эди, бир қатор ёшларга имконият берилди. Хориж йиғинида яхши савиядаги жамоаларга қарши ўйнадик ва ўзимизнинг нималар устида ишлашимиз кераклиги, камчиликларимизни аниқлаб олдик.

Жамоага анча мослашдим, йигитлар билан чиқишиб кетдик. Бу борада Туркиядаги йиғин менга жуда асқотди, чунки барчамиз бир жойда яшаб, бир жойда овқатландик. Шу нарса ёрдам бериб, футболчилар билан ака‑укадек бўлиб қолдик.

Нўъмон Ҳасанов билан, адашмасам, қарийб икки ярим йил бирга ишлаганмиз. Бахтиёр Ашурматов билан Нўъмон Ҳасановнинг машғулотларидаги фарққа тўхталадиган бўлсам, Бахтиёр ака асосан жанговарликка урғу беради. Нўъмон ака эса футболчининг маҳоратидан келиб чиқиб, жамоавий ўйинни шакллантиришга интилади.

Ҳар икки мутахассиснинг ўзига яраша устун жиҳатлари бор, машғулотлари қизиқарли ўтади.

Қувондиқ Рўзиев расми 3

Янги мавсум тақвими биз учун жуда қийин келди, десам бўлади. Кетма‑кет бир нечта ўйинларни номдор жамоаларга қарши ўтказамиз. Лекин ҳеч қайси рақибдан қўрқаётганимиз йўқ, чунки бизнинг 12‑ўйинчимиз – мухлисларимиз бор, буни ҳамма билади. Наманганлик ишқибозлар бизни қўллаб‑қувватлаб туришса, бу рақибларни бемалол енга оламиз. Худо хоҳласа, ушбу босқичдан эсон‑омон ўтиб оламиз.

Жамоамиз мухлисларига оилавий хотиржамлик тилайман, ўйинларга келиб, стадионларни тўлдириб туришса, биз ҳам шунга яраша уларнинг юзларини ёруғ қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

  • Аввалги
  • Кейинги
  • tweet

Сўнгги хабарлар

“Навбаҳор” тақдимот маросимини ўтказди
“Қўқон-1912” билан ўртоқлик ўйинида дуранг
ПФЛ вакиллари “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюришди
Жамоамиз аъзолари янги экипировкаларни қабул қилиб олишди
Вилоят ҳокими мухлислар билан учрашди
Кечки машғулот “Марказий” ўйингоҳ майдонида ўтказилади
“Навбаҳор” ва Ҳасановнинг мақсадлари улкан
Тақдимот маросими пайшанба куни ўтказилади
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа