Ўртоқлик ўйини
“Навбаҳор‑фарм” – “Тошбулоқ” – 2:2 (1:1)
Наманган. “Ёш куч” стадиони.
“Навбаҳор-фарм”: Бобур Махсумов, Толиб Абдужабборов, Элёр Муйинқулов, Раҳматулло Каримов, Акрам Муҳаммаджонов, Достонбек Умаржонов, Иван Соловьёв, Иброҳим Қодиралиев, Азиз Ҳакимбаев, Маҳмуд Нажмиддинов, Азим Абдураҳимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Исроил Обиджонов, Жаҳонгир Маҳмудов, Худоёр Ҳамидов.
Голлар: Азим Абдураимов (2 та).
Бугун Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги “Ёш куч” стадионида Рашид Ғофуров мураббийлик қилаётган “Навбаҳор-фарм” ва Наманган туманининг “Тошбулоқ” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур баҳсда фарм-жамоамиз мураббийлари асосан кўрикдан ўтаётган ёш футболчиларни синаб кўришди.
Шунингдек, ушбу учрашувнинг 1-бўлимида фарм-жамоамиз таркибида 17 февраль куни Туркия йиғинидан қайтган “Навбаҳор”нинг россиялик тажрибали ярим ҳимоячиси Иван Соловьёв ёш футболчиларга мотивация бериш мақсадида, майдонда ҳаракат қилди.
Жанговар тарзда кечган мазкур баҳсда дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Айтиш лозимки, танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишганди.
“Навбаҳор - фарм”нинг голларига Азим Абдураимов муаллифлик қилиб, ушбу ўйинда ўз “дубл”ини нишонлади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.