25 апрель куни аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионатининг 5-тур ўйинлари ўтказилади. Мазкур учрашувларни бошқарадиган ҳакамлар, назоратчилар ва комиссарлар номи эълон қилинди.
Унга кўра, Тошкентда бўлиб ўтадиган “Пахтакор” – “Навбаҳор” баҳсини пойтахтлик Дмитрий Клепиков бошқарадиган бўлди. Унга қанотларда қаршилик З.Элибоев ва бухоролик К.Середа ёрдам беришади. Захира ҳаками тошкентлик Раҳимбек Каримов. Учрашув назоратчиси Тошкент вилоятилик Аюб Исаев. Ўйин назоратчиси этиб, Ж.Раҳматуллаев тайинланган.
Эътиборли жиҳати, 25 апрель куни Суперлига 8-тури доирасидаги баҳсда ҳам Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айнан “Пахтакор” жамоаси меҳмони бўлади. Бўлажак ўйинларда жамоаларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.