PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Клуб янгиликлари

“НАВБАҲОР” ҲАҚИДА ЁЛҒОН ЁЗИБСИЗ!

28 января 2021
Кўрилган: 1177
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  1 / 5

Звезда активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

2021 йил 27 январь куни Championat.asia сайти “Навбаҳор” клуби ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоевнинг “Пахтакор”га трансфер қилиниши ҳақида хабар чоп этиб, унга тасдиқланмаган маълумотларни ҳам киритиш орқали “Навбаҳор” мухлислари орасида тушунмовчиликлар юзага келишига сабабчи бўлди.

Championat.asia сайтида берилган хабарда жумладан шундай дейилади: “Трансфердан тушган пулларни Наманган клуби собиқ мураббийлар олдидаги қарзларни тўлашга сарфлайди”. Сайт ходимлари “пулларни қарзларга сарфлаш” ҳақидаги маълумотни қаердан олишгани, уни тарқатиш орқали қандай манфаат кўзлангани бизга қоронғу, лекин бу бўлмаган гап, яъни – ЁЛҒОН.

Навбаҳор логотипи 1

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунда “Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт”лиги белгиланган.

Расмий ҳужжатлардан маълумки, ОАВ бундай хабарларни тарқатишдан аввал клуб вакилларидан аниқ ва тўғри маълумот олиб, сўнгра уни чоп этиши мақсадга мувофиқ. Championat.asia сайтида берилган юқоридаги хабарга тўхталадиган бўлсак, бу ўринда “Навбаҳор”нинг амалга ошиши мумкин бўлган трансферлардан тушадиган маблағни қандайдир “қарздорликлар” ёки бошқа мақсадларда сарфлаши ҳақида берилаётган маълумот мутлақо нотўғри. Сайт ходимлари бундай ёлғон маълумотлар тарқатиш оқибатида “Навбаҳор” клуби имиджи ва обрўйига путур етказишлари мумкинлигини, жамоа мухлислари ўртасида клуб ҳақида нотўғри тасаввур уйғонишига сабабчи бўлиб қолишлари эҳтимоли борлигини инобатга олишса, зиён қилмасди.

Мавриди келганда таъкидлаш жоиз, янги мавсумга янги мақсадлар билан тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” клуби ўз йўналишини белгилаб олган. Биласиз, Наманган футболи иқтидорларга бой, турли даврларда вилоятимиздан кўплаб маҳоратли футболчилар етишиб чиққан. Бугунги кунда “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби ушбу анъанани муносиб давом эттириш мақсадида тинимсиз меҳнат қилмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йилдан янги юлдузларни кашф этиш бўйича катта тажрибага эга мутахассис Виктор Жалилов яна “Навбаҳор”да иш бошлади. Қолаверса, жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳам ёшлар билан ишлашда етарли малака тўплаган.

Демак, “Навбаҳор” яқин йиллар ичида янгидан-янги истеъдодларни кашф этиши кутилмоқда. Кейинчалик уларнинг аксариятини бошқа клубларга трансфер қилиниши эҳтимоли ҳам бор, албатта.

Ёлғон хабарлар бераётганларга мурожаатимиз – бундай паллада трансфер сиёсатини тўғри йўлга қўйиб бораётган клуб ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатиб, унинг обрўйига путур етказишга уринманг. Биласиз, “Навбаҳор” мамлакатимизда энг кўп мухлисга эга жамоалардан бири ҳисобланади, турли ёлғонларингиз билан шу мухлисларда клуб ҳақида нотўғри тушунча уйғонишига сабабчи бўлиб қолманг.

Эслатма: “Навбаҳор” ПФК билан боғлиқ барча маълумотлар клубнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мунтазам эълон қилиб борилади. Юқоридаги каби тушунмовчиликлар вужудга келмаслиги учун, ОАВ ходимларидан бирор маълумотни чоп этишдан аввал уни тасдиқлатиб олишларини сўраб қоламиз. Бунинг учун клуб матбуот хизматига мурожаат этишингиз мумкин.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.                 

  • Аввалги
  • Кейинги
  • tweet

Сўнгги хабарлар

“Навбаҳор” тақдимот маросимини ўтказди
“Қўқон-1912” билан ўртоқлик ўйинида дуранг
ПФЛ вакиллари “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюришди
Жамоамиз аъзолари янги экипировкаларни қабул қилиб олишди
Вилоят ҳокими мухлислар билан учрашди
Кечки машғулот “Марказий” ўйингоҳ майдонида ўтказилади
“Навбаҳор” ва Ҳасановнинг мақсадлари улкан
Тақдимот маросими пайшанба куни ўтказилади
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа