Хабарингиз бор, кеча жамоамиз машғулотига икки нафар сербиялик футболчилар қўшилишган ва улар билан уюштирилган интервью клубимизнинг pfcnavbahor.uz расмий сайтида эълон қилинганди.
Улардан бири, яъни тажрибали ярим ҳимоячи Марко Путинканин Сербия терма жамоасидан чақирув олди.
Билишимизча, Маркога Сербия терма жамоаси мураббийи қўнғироқ қилиб, бош жамоанинг ўқув-машғулот йиғинига чақирган. Аммо Путинканин чақирув учун миннатдорчилик билдириб, айни пайтда янги жамоада (яъни, “Навбаҳор”да) кўрикдан ўтаётганлигини айтиб, шу боис, бўлажак йиғинга бориш учун самолётда узоқ парвоз қилиши, шунингдек, йиғин анча вақт давом этишини таъкидлаб, бунинг учун узр сўраган ҳолда, терма жамоа йиғинида қатнаша олмаслигини билдирган.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.