Хабарингиз бор, жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлиги доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиши борасида маълумот бергандик. Шундай ўйинларнинг дастлабкиси 13 ва 16 январь кунлари Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши ўтказиладиган бўлди.
Андижонликлар билан илк баҳс 13 январь куни Наманган шаҳридаги “Ёш куч” стадионида соат 12:00 да старт олади.
Бўлажак баҳсда “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.