Биринчи лига. Иккинчи босқич, 2-тур
“Навбаҳор - фарм” – “Чиғатой” – 5:1 (2:0)
Наманган. “Ёш куч” стадиони майдони. 58 томошабин.
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Исроил Имомназаров.
Назоратчи: Эркин Орипов.
ЎзПФЛ комиссари: Алишер Файзиев.
Голлар: Ш.Аббосов (9, 77), И.Алибоев (40), А.Нишонбоев (53-пен.),А.Зокиров (82) – Х.Халилов (64).
“Навбаҳор - фарм”: 14.Миржалол Маматханов, 36.Шоҳжаҳон Аббосов, 40.Абдулазиз Нишонбоев (61.Асадбек Зокиржонов, 64), 45.Миржалол Абдумуталов, 46.Юнус Абдувоҳидов, 48.Жавоҳир Ҳусанов (35.Бобур Собиров, 81), 51.Абдувоҳид Шарипов, 54.Нўъмонжон Маърупов (57.Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, 72), 58.Илҳом Алибоев (49.Азизбек Зокиров, 58), 62.Дониёр Инамов (55.Акбаршо Рашидханов,58), 69.Асадбек Лутфуллаев.
“Чиғатой”: 12. Тоҳир Сирожиддинов, 3.Орзубек Бўриев,4.Дониёр Валиев, 5.Достонбек Иброҳимов, 8.Исломжон Азизжонов (15.Сайдулла Хайруллаев,46), 10.Жамшид Раҳматуллаев (7.Азамат Халилов, 60), 11.Эркдиёр Ризаев, 17.Ҳусниддин Жўрабоев (20.Абдураҳмон Саидов, 77), 19.Наимжон Отаёров, 23.Раҳмат Латипов (80.Хислат Халилов, 46), 77.Бекзод Ҳомидов (9.Аҳмаджон Анваров, 57).
Огоҳлантиришлар: И.Алибоев (48) – Х.Халилов (79).
Биринчи лиганинг иккинчи босқич, 2-туридан ўрин олган баҳсда Рашид Ғофуров мураббийлик қилаётган “Навбаҳор - фарм” ўз майдонида Тошкентнинг “Чиғатой” жамоасини қабул қилди.
“Ёш куч” стадионида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Рашид Ғофуров шогирдлари тўлиқ устунликка эришиб, йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Шоҳжаҳон Аббосов мазкур баҳсда “дубл”га эришиб, фарм-жамоамизнинг йирик ҳисобдаги зафарига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Бундан ташқари, 53-дақиқада белгиланган 11 метрли жарима зарбаси ҳам айнан Шоҳжаҳон Аббосовга нисбатан “Чиғатой” дарвозабони Тоҳир Сирожиддинов ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатгани учун белгиланди. Пенальтини эса фарм-жамоамиз сардори Абдулазиз Нишонбоев аниқ амалга оширди.
Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳар икки жамоанинг ҳам захирадан майдонга тушган футболчилари ҳисобига биттадан гол ёзилди.Мезбонлардан Азизбек Зокиров, меҳмонлардан эса Хислат Халилов захирадан ўйинга қўшилиб, гол муаллифларига айланишди.
Айтиш лозимки, фарм-жамоамиз ушбу ғалабадан сўнг, жорий мавсумдаги илк 3 очкони қўлга киритди.
Иккинчи босқичнинг навбатдаги – 3-тур учрашувини Рашид Ғофуров шогирдлари 25 ноябрь куни сафарда Нукуснинг “Арал-Самали” жамоасига қарши ўтказишади.
Бўлажак ўйинда фарм – жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Айтиш лозимки, фарм-жамоамиз ушбу ғалабадан сўнг, жорий мавсумдаги илк 3 очкони қўлга киритди.
Иккинчи босқичнинг навбатдаги – 3-тур учрашувини Рашид Ғофуров шогирдлари 25 ноябрь куни сафарда Нукуснинг “Арал-Самали” жамоасига қарши ўтказишади.
Бўлажак ўйинда фарм – жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.