Хабарингиз бор, Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” 27 октябрь куни ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади.
Мазкур учрашувни бевосита стадиондан ёритиб боришни истаган ОАВ вакилларининг ўзлари ҳақидаги маълумотларни Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон почтасига жўнатишлари сўралади. Журналистларни рўйхатга олиш 26 октябрь, соат 10:00га қадар давом этади.
Боиси, ОАВ ходимлари рўйхатини расмий идораларга эртароқ бериш талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувига фақатгина “Навбаҳор” матбуот хизматига хабар юборган ва ЎзПФЛ аккредитациясига эга бўлган ОАВ вакиллари рўйхат асосида киритилади.
ЎзПФЛ аккредитациясига эга бўлмаган журналистлар стадионга киритилмайди.
ОАВ ходимларидан ўйин бошланишидан 30 дақиқа олдин стадионга келишлари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда, фаолият олиб боришлари сўралади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.