Хабарингиз бор, аёллар футболи бўйича олий лиганинг 6-туридан ўрин олган баҳсда Карима Юлдашева мураббийлик қилаётган “Навбаҳор - Women” аёллар жамоаси Тошкентда “Бунёдкор - Women” жамоаси меҳмони бўлади.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан мазкур ўйин расмийлари эълон қилинди. Унга кўра, ушбу учрашувни Кристина Борисова бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Борисовага қанотларда Александра Кончикова ва Дарья Снеткова ёрдам беришади.
Ўйин назоратчиси Шуҳрат Каримов. Учрашув комиссари Шоислом Холматов.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор - Women” – “Навбаҳор - Women” аёллар жамоалари ўртасидаги баҳс бугун “Бунёдкор” академияси стадионида соат 16:00да старт олади.
Бўлажак баҳсда Карима Юлдашева шогирдларига омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.