Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Навбаҳор” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Жуда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Жамоа ўзига келмоқда, бу Тимур Кападзенинг келиши билан ҳам боғлиқ. Бизда авлодлар алмашинуви содир бўлмоқда. Бугун ўйин бўйича ҳам, натижа бўйича ҳам рақибдан устун келдик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Жадвалда бироз юқорига кўтарилдик, имкон қадар кўпроқ очко олишда давом этмоқчимиз.
Таъкидлашим жоизки, 90 дақиқа давомида прессинг қилиш қийин. Бугун 6 нафар футболчимиз жароҳатлар, дисквалификация туфайли майдонга туша олмади. Кападзе майдон четида йигитларни олдинга бошлади ва йигитлар рақиб майдончасида прессинг қилишга ҳаракат қилишди.
“Локомотив”да доим молиявий ҳолат бир маромда бўлган. Пандемия даврида албатта Тошкент шаҳри бўйлаб юриш қийин бўлди, аммо молиявий муаммо бўлмаганди.
Дилшоджон Комилов ёш футболчи ҳамда ёшлар жамоасида ўзини кўрсатди.
Олег Зотеев ва Даврон Ҳошимов жамоамиздан кетишгач, Дилшодга жой бўшади ва ёшларни асосий таркибга жалб қиляпмиз. Биз янги футболчиларни сотиб олмадик ҳамда ёшларга эътибор қаратдик. Бугун нафақат Комилов, балки бутун жамоа яхши ўйнади.
Биз ҳозирча иккита ўйинда ғалаба қозондик. Жамоа кетма-кет мағлубиятга учраётганди, шу боис ҳозир раҳбарият тарафидан олдимизга аниқ вазифа қўйилмаган. Темур Кападзе “Локомотив”нинг собиқ аъзоси. У ҳам, мен ҳам клуб тақдирига бефарқ эмасмиз. Бугун ўйин ажойиб тарзда кечди, деб ўйлайман.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.