Coca Cola Суперлига 26-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон – 1912” бош мураббийи Азиз Тўхтабоев қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- “Навбаҳор” билан бўлган баҳс кутилмаганда икки кунга чўзилди. Бундай ҳолатга олдин дуч келмаган эдик. Биз бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Мақсадимиз мавсумни ғалаба билан якунлаш эди. Барибир шогирдларимга намойиш этган ўйинлари учун раҳмат айтаман. Улар майдонда борларини бериб, ҳаракат қилишди. Жуда кўплаб вазиятларда Ўткир Юсупов ҳам меҳмонларни голдан қутқариб қолди. Юсуповнинг қандай даражадаги дарвозабон эканлигини яхши биламиз.
Стадионга ташриф буюрган мухлисларга, менимча, кечаги ва бугунги ўйинлар маъқул бўлди. Барча мухлисларимизга бутун мавсум давомида, яхши ҳамда ёмон кунларимизда биз билан бирга бўлиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаганлари учун барча жамоамиз аъзолари ва ўз номимдан миннатдорчилик билдираман.
Мавсум тугади. Энди бироз нафасни ростлаб, келгуси режалар ҳақида ўйлаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.