Dubay Cup - 2019 халқаро мусобақаси
БАА ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ – 2:1 (1:0)
Дубай. “Шабаб ал Аҳли” стадиони.
Голлар: Зайид ал Амири (6, пен.), Яҳё ал Ҳассани (59) - Ойбек Бозоров (90+1).
Ўзбекистон ОТЖ : 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Жасур Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Шаҳбоз Жўрабеков, 22.Достон Ибрагимов.
Захирадагилар: 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 3.Шароф Муҳиддинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Остон Ўрунов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброр Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азиз Амонов, 17.Ислом Рашидхонов, 23.Ойбек Бозоров, 31.Иброҳим Йўлдошев.
БААнинг Дубай шаҳрида 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги халқаро мусобақада иштирок этаётган сербиялик мутахассис Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимия терма жамоаси мазкур турнир доирасидаги 3-баҳсни 17 ноябрь куни мусобақа мезбони БАА термасига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Олимпиячиларимизнинг ягона голига учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида Ойбек Бозоров муаллифлик қилди.
Ушбу ўйинда “Навбаҳор” ҳимоячиси Илҳомжон Алижонов бошланғич таркибда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Любинко Друлович шогирдлари ушбу турнир доирасидаги олдинги баҳсларда Ироқ (3:3) ва Иордания (1:1) термалари билан куч синашиб, дуранг натижани қайд этишганди.
Вакилларимиз мазкур мусобақа доирасидаги сўнгги учрашувни 19 ноябрь куни Саудия Арабистони олимпия терма жамоасига қарши ўтказишади. Бўлажак ўйинда олимпиячиларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.