Хабар берганимиздек, “Навбаҳор” жамоаси Coca Cola Суперлига 24-тур доирасидаги, 24 ноябрда сафарда “Бунёдкор” клубига қарши кечадиган баҳсга тайёргарликни бугундан бошлади.
Жамоамиз аъзолари бугунги машғулотни “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдонида ўтказишди.
Жамоамиз бош мураббийи Андрей Канчельскис Россия пойтахти Москвада 10-11 ноябрь кунлари ўтказиладиган УЕФАнинг “Про” лицензиясини тасдиқлаш бўйича ўқув машғулотларида иштирок этиши муносабати билан “лочинлар”нинг бугунги машғулоти россиялик мутахассис Алексей Беленков бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида ўтказилди.
Бугунги тайёргарлик жараёнида жароҳатидан фориғ бўлган маҳоратли ярим ҳимоячилар – Аббос Ғуломов ва Абдулҳай Исмоилов ҳам қатнашишди.
Оёғида бироз оғриқ борлиги боис, тажрибали ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов бугунги машғулотда иштирок этмади.
Шунингдек, ҳужумчи Шерзод Ҳакимов ҳам енгл жароҳати борлиги боис, якка тартибда шуғулланди.
Футболчиларимизга машғулотларда куч-қувват тилаб қоламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.