Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган “Сурхон” - “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг, жамоамиз аъзоларига уч кунлик ҳордиқ берилганди.
“Лочинлар” бугундан 23-турдан ўрин олган “Насаф”га қарши кечадиган баҳсга тайёргарликни бошлашади.
Мазкур ўйинга тайёргарлик доирасидаги илк машғулот бугун кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ ёнидаги захира майдонида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Насаф” учрашуви 31 октябрь куни бўлиб ўтади.
Бўлажак баҳсда Андрей Канчельскис шогирдларига омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.