"Навбаҳор"нинг ажойиб ғалабаси

Печать

Рейтинг:  3 / 5

Звезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

17 март куни Ўзбекистон чемпионати Суперлига 3-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур ўйин ҳақиқий ажиотажга айланди. Учрашувни томоша қилиш учун "Марказий" ўйингоҳга 25300 нафар мухлис ташриф буюрди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Азизбек Турғунбоевнинг  бурчакдан оширган тўпини сербиялик ҳужумчи Ненад Иньац  боши билан Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозага йўллади. Дарвоза томон йўналтирилган тўпни унинг ватандоши Томислав Пайович оёғи билан дарвозага тўғрилаб қўйди. Гарчи ҳар икки жамоа  вакилларида кўплаб вазиятлар вужудга келган бўлса-да, танаффусга жамоалар 1:0 ҳисобида чиқиб кетишди. 

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган наманганликлар 50-дақиқада 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. "Локомотив" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида Аюбхон Нўъмоновга нисбатан қўполлик ишлатишди. Учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров иккиланмай "нуқта"ни кўрсатди. Пенальтини Азизбек Турғунбоев аниқ бажариб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Гарчи "темирйўлчилар" ўйиндан бурилиш ясаш учун ҳаракат қилишган бўлса-да, бунинг уддасидан чиқа олишмади.         

Шу  тариқа "Навбаҳор" - "Локомотив" ўйини мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин якунидан сўнг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, CAFA президенти Умид Аҳмаджонов  ҳамда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси  президенти Хайрулло Бозаров сўзга чиқиб, мухлисларни ғалаба билан табриклашди ва қисқача нутқ сўзлаб ўтишди.

Суперлига. 3-тур.
“Навбаҳор” – “Локомотив” 2:0 (1:0).

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), А.Раҳимов (Андижон).

Назоратчи – А.Арутюнов (Тошкент).

Голлар: Томислав Пайович (23), Азизбек Турғунбоев (49, пенальти).

Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев, 6.Остон Ўрунов (15.Азамат Алланиёзов, 78), 8.Аюбхон Нўъмонов, 10.Азизбек Турғунбоев, 12.Ненад Иньяц (9.Дилшод Жабборов, 65), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев (11.Зоҳир Пиримов, 90+2), 24.Даврон Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич
 
Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (19.Ҳусниддин Ғофуров, 69), 27.Сардор Рашидов (6.Нивалдо, 54), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев.
 
Огоҳлантиришлар: Кахи Махарадзе 13, Даврон Ҳошимов 61, Ислом Тўхтахўжаев 82, Нивалдо 90+2.

 "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.