Ёшларимиздан навбатдаги ғалаба

Печать

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

Жамоамиз ёшлари бугун Уйчидаги “Пахтакор” стадионида “Локомотив” ёшларига қарши баҳс ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голни учрашувнинг 37-дақиқасида Беҳруз Саъдуллаев урди. Умуман олганда, мазкур ўйинда “ёш лочинлар” рақибдан анча устунлик қилишди.

Таъкидлаш жоизки, Шуҳрат Қорабоев шогирдлари кўплаб хавфли вазиятлар яратишган бўлса-да, улардан фақат биттасидан самарали фойдалана олишди, холос.

navbahor yoshlar news 01

Саъдуллаевнинг ўзида тўп киритган вазиятдан ташқари, яна 2 марта, шунингдек, Акмал Турғунбоев, Аҳмад Мамадалиевда ҳам голли вазиятлар юзага келди. Лекин улардан самарали фойдалана олишмади.

navbahor yoshlar news 02

“Ёш темирйўлчилар” эса мезбонлар дарвозаси олдида саноқли хавфли вазиятларни юзага келтиришди, холос. Шу тариқа, Шуҳрат Қорабоев шогирдлари қаторасига иккинчи марта ютуққа эришишди ва ўз очколари сонини 6тага етказишди.

navbahor yoshlar news 03

 “Навбаҳор” – “Локомотив” – 1:0 (1:0).

16 март. Уйчи тумани. “Пахтакор” стадиони. 172 томошабин.

Ҳакамлар: Акмалжон Раҳимов (Андижон), Исломжон Носиров (Наманган), Максим Нехочин (Наманган), Ғайрат Жўраев (Наманган).

Гол: Беҳруз Саъдуллаев (37).

Огоҳлантиришлар: Рустам Ҳамроев (72), Асадбек Исломов (84, иккаласи ҳам “Локомотив”дан).

Четлатиш: Асадбек Исломов (90+4, “Локомотив”, иккинчи огоҳлантириш).

 Назоратчи – Артём Арутюнов (Тошкент).

“Навбаҳор” ё.ж.: 68.Мирзоҳид Маматханов, 2.Юнус Абдувоҳидов,

3.Алижон Алижонов,5.Ҳожиакбар Юнусов, 6.Аббос Ғуломов, 8. Ойбек Мирзоҳидов (7. Акмал Турғунбоев, 46), 9. Абдурашид Валихонов, 10. Билол Тошмирзаев (14. Исмоил Абдураимов, 89), 15. Шаҳзод Ҳамидов, 18. Беҳруз Саъдуллаев, 20. Равшан Дўстматов (11.Аҳмад Мамадалиев, 42).

“Локомотив” ё.ж.: 96. Рустам Нортожиев, 8. Шарофиддин Собиров, 9. Бобур Эргашев, 10. Бобур Тиллабоев, 18. Рустам Ҳамроев, 20. Жалолиддин Жумабоев, 22. Улуғбек Абдуллаев, 23. Идрис Бикмайкин, 24. Азиз Омонов, 77. Алишер Шоғуломов, 80. Фаррух Иброҳимов.

Захирадан майдонга тушганлар: 4. Умар Адҳамзода, 11. Алишер Шералиев, 17. Ҳурматбек Йўлдошев, 21. Владислав Фомин, 28. Жамолиддин Баҳромов, 33. Асад Исломов.

"Навбаҳор" ФК матбуот хизмати