Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаcининг Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётганлиги ҳамда унда икки нафар жамоамиз футболчиси иштирок этаётганлиги борасида маълумот бергандик.
21 июль куни ёшларимиз мазкур йиғин доирасидаги сўнгги – учинчи назорат-синов баҳсини U-21 биринчилигида давралар оралиғидаги танаффусга турнир жадвали пешқадами сифатида етиб келган “Локомотив - U-21” жамоасига қарши ўтказишди. Қизиқарли кечган ўйинда ёшлар терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу баҳсда ҳар икки нафар вакилимиз – дарвозабон Ислом Абдуллахонов ҳамда ярим ҳимоячи Улуғбек Акназаров 2-бўлимда захирадан майдонга тушишди.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини бугун ўз ниҳоясига етказади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.