U-18 Биринчилиги, 7-тур
“Навбаҳор” – “Истиқлол” - 2:0 (1:0)
27 июнь. Наманган. “Ёш куч” стадиони. 68 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Максим Нехочин, Рифатжон Одилов, Абдураҳим Жабборов.
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Голлар: Б.Турғунпўлатов (5), А.Аҳмадхонов (20).
“Навбаҳор”:16.Улуғбек Эгамбердиев, 5.Жасур Обидов, 7. Довудхон Исмоилов, 8.Асад Зокиржанов, 9.Абдурасул Қаюмбаев (20.Азимжон Аҳмадхонов, 90), 10.Азизбек Зокиров, 15.Ҳожиакбар Нурматов (11.Жамшид Ғаффоров, 60), 17.Баҳром Турғунпўлатов, 18.Ҳусанхон Аҳмадхонов, 19.Баҳром Яҳёхонов, 21.Достон Абдулҳаев.
“Истиқлол”: 89. Шоҳжаҳон Исроилов, 2.Фаррух Ражабов, 3.Диёр Азимжонов, 4.Элнур Турғунов, 5.Улуғбек Муҳаммаджонов (18. Жамшид Одилжонов, 84), 7.Раҳматулло Ўктамов, 8.Асадбек Мамасодиқов (11. Собит Орифжонов, 69, 15.Самандар Халилов, 80), 9.Абдулбори Воситжонов (20.Жавоҳир Жўрабоев, 56), 10.Озод Қобилов (21.Нодир Нурматов, 52), 14.Достон Ўринбоев, 19.Хушнуд Бозоров.
Огоҳлантиришлар: Ҳ.Нурматов (59) – А.Мамасодиқов (26), Ш.Исроилов (65), Д.Ўринбоев (73).
U-18 Биринчилиги 7-тури доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасини қабул қилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ўйин турнир жадвали етакчилари ўртасидаги кечаётганди. Боиси, фарғоналиклар бунгача ўтказилган 6та баҳснинг барчасида ғалаба қозониб, 18 очко билан 1-ўринда боришаётганди.
Александр Лян ва Муҳаммаджон Нуриддинов мураббийлигидаги U-18 жамоамиз эса ўтказилган 6та ўйинда 13 очко тўплаган ҳолда, 2-поғонани банд этиб турганди.
Шу боис, ушбу баҳс анча кескин курашлар остида кечди.
Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ устунликни ўз қўлларига олишга интилган ёш “лочинлар” 5-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Баҳром Турғунпўлатов жамоасининг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, Шоҳжаҳон Исроилов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди – 1:0.
Ҳисоб очилганидан сўнг, ўйин янада кескин тус олди. Мезбонлар ҳисобдаги фарқни янада ошириш, меҳмонлар эса мувозанатни тиклашга ҳаракат қилишди. Аммо айрим вазиятларда футболчиларнинг зарбаларига аниқлик етишмаган бўлса, баъзи ҳолатларда дарвозабонлар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Шу тариқа U-18 жамоамиз танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетди.
Учрашувнинг 2-бўлими ҳам анча кескин курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Аммо ҳужумлар самарасиз якунланди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда захирадан майдонга тушганига эндигина 2 дақиқа бўлган Азимжон Аҳмадхонов фарғоналиклар дарвозасини аниқ нишонга олиб, якуний ҳисобнинг 2:0 кўриниш олишини таъминлади.
Шу тариқа, “Истиқлол” жорий мавсумдаги илк мағлубиятини тан олган бўлса, мазкур ютуқдан сўнг, Александр Лян ва Муҳаммаджон Нуриддинов мураббийлигидаги U-18 жамоамиз ўз очколар сонини 16 тага етказиб, 1-давра баҳсларини 2-ўринда якунлади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.