“Навбаҳор” — “Андижон” - 1:2 (1:2)
Наманган. “Ёш куч” стадиони. 104 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Лутфуллин, И. Носиров, И. Имомназаров, М. Маматхонов.
Назоратчи: C. Цейтлин.
Комиссар: Л. Қўчқоров.
Голлар: Қодиржон Икромов (45) - Дилмурод Абдуқаҳҳоров (33), Дониёр Абдуманнопов (36).
“Навбаҳор”: 21. Миржалолбек Маматханов, 20.Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев (28.Қодиржон Икрамов, 24), 27.Исмоил Абдураимов (40.Абдулазиз Жалилов, 36.Бобиршоҳ Собиров,65), 29.Ҳожиакбар Юнусов, 34.Комилжон Тожиддинов, 35.Шерзод Ғуломжонов (31.Аюбхон Жўраев, 46), 37.Миржалол Абдумуталов,38.Содиқжон Ортиқов (41.Раҳимжон Шарипов,72), 44.Шукурулло Холдоралиев, 52. Шаҳзодбек Ҳамидов, 88.Улуғбек Акназаров.
“Андижон”: 32.Жавоҳир Киличев, 14.Темур Исмоилов (60. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 67), 20.Фарҳоджон Собиржонов (41.Бекзодбек Ғаниев, 56), 33.Дониёр Абдуманнопов (46.Абдухалил Абдураҳимов, 90), 43.Рустамжон Кучкаров, 48. Сардорбек Маъруфжонов, 49.Муҳаммадкарим Тоиров, Жамшидбек Ҳамидов, 97.Пўлатжон Шарипов (45.Машҳурбек Мирзаев,87), 98.Дилмурод Абдуқаҳҳоров, 99.Асилбек Азизов.
Огоҳлантиришлар: Муҳаммадкарим Тоиров (45), Рустамжон Кучкаров (60), Бекзод Ғаниев (86, барчаси – “Андижон”).
Четлатиш: Муҳаммадкарим Тоиров (65).
U-21 Биринчилиги доирасида ёшлар жамоамиз “Андижон” ёшларини қабул қабул қилди. Мазкур “кичик дерби” баҳси шиддатли ва кескин курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоа вакиллари майдоннинг ҳар бир қарич ери учун кураш олиб боришди.
Учрашувдаги барча голлар биринчи бўлимда урилди. Олдинига андижонликлар ташаббусни ўз қўлларига олишга интилиб, мезбонлар дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди. Натижада Бахтиёр Ҳамидуллаев шогирдлари 33 ва 36-дақиқаларда тўп киритишга муваффақ бўлишди.
Шундан сўнг, мувозанатни тиклашга интилган ёш “лочинлар” ҳужумкорликни кучайтиришди. Бу эса 45-дақиқада ўз самарасини берди. Захирадан майдонга туширилган Қодиржон Икромов жамоасининг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, ҳисобни қисқартирди ҳамда жамоалар танаффусга 1:2 ҳисобида чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимда ўйин анча шиддатли тус олди. 65-дақиқада андижонликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Боиси, Муҳаммадкарим Тоиров иккинчи марта сариқ карточка билан “сийланиб”, майдондан четлатилди.
Ушбу имкониятдан фойдаланишга интилган Раҳим Ғофуров шогирдлари ҳужумкорликни кучайтириб, меҳмонлар дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратишди. Аммо айрим ҳолатларда “Андижон” дарвозабони Жавоҳир Киличев ўз маҳоратини намойиш этиб, хавфни бартараф этган бўлса, баъзи вазиятларда футболчиларнинг зарбаларига аниқлик етишмади.
Ўз ўрнида учрашувнинг сўнгги 10 15 дақиқаси ёшлар жамоамиз устунлигида ўтганлигини қайд этиш жоиз.
Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслик ёш “лочинлар”га панд берди. Натижада U-21 жамоамиз “кичик дерби”да мағлубиятга учради.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.