Бугун севимли жамоамиз Coca Cola Cуперлига 9-тури доирасида ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилди. ПФЛ томонидан мазкур учрашувни бошқарадиган ҳакамлар номи эълон қилинди. Унга кўра, баҳсни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.
Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Захира ҳаками Абдурашид Худойберганов. Учрашув назоратчиси Андрей Клепиков. Ўйин комиссари этиб, Шерзод Ражабов тайинланган.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.