Жамоамиз 5-тур баҳсига тайёргарликни бошлади

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

Севимли жамоамиз 5-тур доирасидаги Термизнинг “Сурхон” клубига қарши кечадиган баҳсни 21 апрель куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказади. Мазкур ўйинга тайёргарликни “лочинлар” бугундан бошлашади. Илк машғулот бугун соат 17:00да Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида ўтказади.

Навбаҳор машғулоти 23

Андрей Канчельскис шогирдлари ўз қароргоҳларида тайёргарликни 19 апрелгача олиб боришади. Жамоа аъзолари 20 апрель куни Фарғонага жўнаб кетишади.

Биз машғулотларда “лочинлар”га куч-қувват ва бўлажак учрашувда зафар ёр бўлишини Яратгандан тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.