Coca Cola Суперлига 4-тури доирасидаги “Насаф” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан кейин ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсупов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзлари эса қуйидагича бўлди:
- Мазкур ўйинга ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик ва Қаршига фақат ютуқ учун келгандик. Майдонда бор вужудимиз билан ўйнаб, мақсадга эришдик. Наманган аҳли, раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ғалаба қозониш жуда зарур эди. Ўтган турда “Бунёдкор”дан аламли тарзда мағлубиятга учрадик, шу боис орқага йўл қолмаганди. Мазкур баҳснинг қийин кечиши аввалдан маълум эди ва амалда ҳам шундай бўлди. Ўйиндан-ўйинга тажриба ошиб бораверади. “Насаф”да ҳам яхши даврларни бошдан ўтказганман. Бу жамоа менинг юрагимда қолади.
“Насаф”да ўйнаб юрган кезларимда ҳам Азиз доим жарима зарбаларини машқ қиларди. Мен аслида у мен турган нуқтага тепади, деб ўйлагандим. Йўқ, “жонли девор”дан ўтказиб, яқин бурчакни нишонга олишни кўзлади. Яхшиямки, вазиятни ўз вақтида пайқадим ва зарбани бартарф этдим.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.