Coca Cola Суперлига 1-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида ўтказилган учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- Учрашув жанговар ва шиддатли тарзда кечди. Албатта, янги мавсумнинг илк баҳсида ҳеч қайси жамоа мағлубиятга учрашни хоҳламайди Шу боис, ҳар икки жамоа вакиллари майдонда бор кучларини бериб ўйнашди. Шогирдларимнинг намойиш этган ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдим. Мазкур ўйинда қайд этилган дуранг натижа ҳаққоний бўлди, менимча.
Биз янги мавсумнинг бошланишини интизорлик билан кутдик.
Мухлислар шунча йўл босиб, бизни қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. Намангандаги ўйинларда бизга анча осон бўлади деб ўйлайман.
Мен шогирдларимдаги иштиёқ иштиёқ ва ғайратни кўриб қувондим. Ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда иккинчи голни урганимизда, барчаси бошқача кечарди. Ёки ҳисоб 1:1 бўлаётган пайтда қўқонликлар гол уришганида, ютқазармидик. Яна такрорлайман, дуранг ҳисоби адолатли бўлди.
“Навбаҳор” матбуот хизмати.