Яна дуранг натижа

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

Янги мавсумга тайёргарликни пойтахтимиз Тошкентда олиб бораётган  Наманганнинг  “Навбаҳор” клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини 16 февраль куни Про-лига вакили Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши ўтказди.

Ўйинда ҳисоб очилмади. Мазкур учрашувда “лочинлар” таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Илья Гаврилов, Томислав Пажович, Дарко Станоевич, Даврон Ҳошимов, Мирзоҳид  Ғофуров, Аъзам Алиев, Остон Ўрунов, Ойбек Қиличев, Зоҳир Пиримов, Азизбек Турғунбоев, Сардор Сулаймонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Мирзоҳид Маматханов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев, Беҳруз Саъдуллаев,  Аюбхон Нўъмонов, Азамат Алланиёзов, Авазбек Маматхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Мўминжонов шогирдлари бундан олдин Фарғонанинг  “Нефтчи” клуби билан ҳам 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашганди.

Жамоамиз ёшлари эса Наманганда Про-лига вакили  Ёзёвоннинг “Ёзёвон -  лочинлари” жамоасига қарши 2та назорат-синов баҳсида майдонга тушишди.

Дастлабки ўйинда майдонда ёшлар жамоамизнинг асосий таркиби ҳаракат қилди. Унда ёш “лочинлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Голларга Билол Тошмирзаев ва Абдурашид Валихонов муаллифлик қилишди. Ўша учрашувда мураббийлар майдонга  қуйидаги футболчиларни туширишди: Исроил Обиджонов, Жавоҳир Олимжонов, Юнус Абдувоҳидов, Шаҳзод Ҳамидов, Искандар Сидиқжонов, Музаффар Абдуллаев, Абдурашид Валихонов, Аббос Ғуломов, Акбаршо Рашидхонов, Акмал Турғунбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Аҳмад Мамадалиев.

Иккинчи ўйинда эса мураббийлар кўрикдан ўтаётган футболчиларни майдонга тушириб, синаб кўришди ва ўша баҳсда ёзёвонликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.