Ўртоқлик ўйини
Жанубий Корея – U-23 – Ўзбекистон – U – 23 - 3:1
Ҳакамлар: Шен Йин Хао (Хитой), Лав Минг Леонг, Со Каи Ман (иккаласи Гонконг), Хюнг Жин Ко (Жанубий Корея).
Голлар: Ким Жаэ Ву (37), Ох Се Хун (70), Ким Жин Кю (74) - Жасур Яхшибоев (20).
Ўзбекистон ОТЖ: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов, Шерзод Насруллаев, Аброр Исмоилов, Ойбек Рустамов, Бобир Абдихолиқов, Жасур Яхшибоев, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов.
Захирадагилар: Низомиддин Зиёвутдинов, Машҳур Муҳаммаджонов, Иброҳим Йўлдошев, Илҳом Алижонов, Шаҳбоз Жўрабеков, Абдулла Абдуллаев, Ойбек Бозоров, Ислом Рашидхонов, Достон Ибрагимов, Асад Собиржонов, Азизбек Амонов.
Четлатиш: Ойбек Рустамов (40, 2 СК).
Жанубий Кореяда йиғин ўтказаётган Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун кореялик тенгқурларига қарши илк ўртоқлик баҳсини ўтказди.
Қизиқарли тарзда кечган ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Мазкур ўйинда “Навбаҳор” ҳимоячиси Илҳомжон Алижонов захирада қолдирилди.
Олимпиячиларимиз мезбонларга қарши кечадиган иккинчи назорат-синов учрашувини 14 октябрь куни ўтказишади.
Бўлажак баҳсда олимпия терма жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.