PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари

Одил Аҳмедов яқин икки мавсумни қаерда ўтказиши аниқ бўлди

24 декабря 2020
Кўрилган: 593
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  5 / 5

Звезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда активна

Миллий терма жамоамизнинг сардори ва етакчиси Одил Аҳмедов ҳозирда қишки таътил туфайли юртимизда эканлигидан хабарингиз бор.

Маълумки, Аҳмедов жорий йилги мавсумнинг ўрталарида “Шанхай СИПГ” жамоасини тарк этиб, “Тяньцзинь Тэда” клубига кўчиб ўтганди. Ўша маҳалда Одил Аҳмедовнинг янги клуби Хитой Суперлигасида жон сақлаб қолиш учун курашаётганди ҳамда ҳамюртимиз “Тяньцзинь Тэда” сафида бешта учрашувда майдонга тушди. Якунда эса унинг жамоаси Суперлигада қолиш вазифасини бажарди.

Одил Аҳмедов расми 1

33 ёшли ҳамюртимиз келаси мавсумни ҳам яна “Тяньцзинь Тэда” жамоасида ўтказадими ёки бошқа клубга кўчиб ўтадими, деган савол кўпчиликни қизиқтириб келаётганди. Футболчининг кейинги режалари қандай? Бу масала бўйича Одил Аҳмедов якуний қарорини эълон қилди. Унга кўра, терма жамоамиз сардори “Тяньцзинь Тэда” билан шартномасини яна икки йилга узайтирганини Sports.uz сайтига маълум қилди.

Манба: Spotrs.uz.

 

Одил Аҳмедов ЎзМУда ўз футбол академиясини очди

24 декабря 2020
Кўрилган: 292
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Бугун мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Юртимиз спортчиларининг Осиё ва Олимпия ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришаётгани, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътибори ва спорт салоҳияти янада ошаётгани, республикамиз ҳудудларида жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт иншоотлари барпо этилаётгани, талаба-ёшлар ўртасида “Универсиада” спорт ўйинлари оммалашиб бораётгани айниқса эътиборлидир.

2020 йил 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланган эди. Мазкур ҳужжатга асосан, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда – юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, “Workоut” (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгилаб берилди.

Мамлакат раҳбарининг Фармонига лаббай дея жавоб берган Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси билан эндиликда футбол мухлислари тилида “Ўзбек Марадонаси” номини олган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг футбол академияси ўз фаолиятини бошлайди.

Одил Аҳмедов ЎЗМУда 1

23 декабрь куни университет ҳаётида бошланаётган янги тарихий қадамни ташлаш ва унга расмий мақом бериш мақсадида Ўзбекистон Миллий университетига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятининг мудири Баҳодиржон Онорбоев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Юсуф Абсоатов, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азизбек Ҳайдаровлар ташриф буюришди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Одил Аҳмедов ЎЗМУда 2

Тадбир байрамона тус олди. Меҳмонларни университетнинг турли факультетларида таҳсил олаётган талабалар: спорт турлари бўйича 11 нафар жаҳон чемпионлари, 100га яқин Осиё ва халқаро мусобақалар ғолиблари кутиб олишди.

Чинакам спорт байрамига айланиб кетган тадбир “Спортчи ва ёшлар” очиқ мулоқоти ҳам қизғин баҳс-мунозара, таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлди.

Англашув меморандуми олдидан сўзга чиққан Одил Аҳимедов қуйидаги сўзларни гапирди:

- Мен учун академияни сифатли ривожлантириш жуда муҳим. Келажакда Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқишини ва унинг таркибида университетимиз тарбияланувчилари бўлишини истайман. Бу ҳар қандай пулдан ҳам қиммат туради. Асосийси, биз қобилиятли ўйинчиларга диққатни қаратмоқчимиз. Биласизми, ёш футболчилар учун асосийси – бу бор куч-ғайратини аямайдиган устоз. Афсуски, ҳозир бундай устозлар кам. Бугунги кунда кўплаб мураббийлар болаларга тўп бериб қўйиб, шу билан пул ишламоқда. Шунинг учун ҳам биз академияга тажрибали чет эллик мутахассисларни таклиф қилмоқчимиз. Чет эллик мутахассислар ўз тажрибаларини ёшлар билан баҳам кўришади. Бундан ташқари, бизнинг ҳам ёш мутахассисларимиз бошқа мамлакатларга бориб тажриба орттиришлари мумкин. Менимча, шундай йўл билан керакли натижага эришиш мумкин. 

Одил Аҳмедов ЎЗМУда 3

Манба: Spotrs.uz.

 

Шота Арвеладзе: “Жиддий рақиб устидан зафар қучдик ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритдик”

20 декабря 2020
Кўрилган: 270
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон кубоги финали доирасида бўлиб ўтган АГМК – “Пахтакор” (0:3) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида  “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

Қуйида унинг фикрлари билан танишасиз.

- Кечаги учрашув ҳақида фикримни бошлайман. Чемпионлар Лигаси финалини томоша қилдик. Мусобақадан чиқиб кетганимиздан сўнг, ўйинларни кузатдик. Савия борасида биз улардан қолишмасдик. Турнирни ютиш учун имкониятимиз бор эди. Шунда ўзимизнинг бошқа қитъа клублари билан синаб кўрардик. Йигитларга эртанги кун сари қадам ташлашда ўзларидан ҳам иштиёқ, доимий ҳаракат зарурлигини айтдим.

Бугунги баҳсга келсак, ўйинни назорат қилдик. Учта голдан ташқари яна вазиятлар яратдик. Рақибнинг аниқ зарбаси деярли бўлмади. Жиддий рақиб устидан зафар қучдик ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритдик. АГМК бежизга чемпионатни 3-ўринда якунламади.

Ушбу қийин мавсумда барчага оғир бўлди. Футболчилар, раҳбарият, барча ходимларга раҳмат айтаман. Бизга барча шароитлар яратиб берилди. Клуб президенти Бобур Шодиев, бош директор Дмитрий Адисмандан клуб учун қайғураётганидан миннатдорман. Ўзим билан дўстлашган ҳамма инсонларга раҳмат. Барчага соғлиқ тилайман, энг оғир йил ўтиб кетди, деб умид қиламан.

Жамоалар “Пахтакор” каби савияни ошириш учун интилишлари керак. Шунда умумий даража янада ўсади.

Шота Арвеладзе расми 2

Якунланган мавсумни яхши ўтказдик. Кеча бизда битта соврин бор эди, энди улар сонини яна биттага кўпайтирдик.

Мураббийлар келади ва кетади. Шу жумладан, мен ҳам. Лекин улардан кўп нарсалар қолади. Яратилган тизим йўқ бўлмайди. Ҳамиша ишни яхшилашга уриниш керак. Энг яхши даража учун интилиш шарт.

“Пахтакор”нинг кейинги йилга режалари аниқ. Футболчилар билан шартномалар тузилган, йиғин учун жой танланган. “Зенит” ва Москванинг “Спартак” клуби каби рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилади. Академияга доимгидек яхши эътибор бериш режалаштирилган.

Режалар ҳамда бюджетга эгамиз. Чемпионлар Лигасига жиддий ҳозирлик кўриш кераклигини барча билади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Миржалол Қосимов: “Мақсадимиз АГМКни кучайтириш”

20 декабря 2020
Кўрилган: 203
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон кубоги финали доирасида бўлиб ўтган АГМК – “Пахтакор” (0:3) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида  АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов иштиок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

У ўз сўзини ўйин борасидаги фикрлари билан бошлади.

- Мавсум якунлангани билан барчани табриклайман. Оғир йил бўлди. Финалда ғалаба қозонишни жуда ҳам истаган эдик. Лекин футболни алдаб бўлмайди. Рақиб кучли бўлганига қарамасдан, йигитлар биринчи бўлимда борларини беришди. Ўйин давомида яратилган вазиятдан фойдалана олмадик. 

Учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Биринчи бўлимда ҳаракатларимиз ўхшади. Кичкина хатолар бўлиши керак эмаслигини кеча матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтгандим. “Пахтакор” қарши ҳужумни голга айлантирди, иккинчи бўлим бошида яна ўша кичкина хато ҳисобига тўп олиб чиқдик. Бу хоҳлаймизми, йўқми, йигитларга руҳан таъсир қилди. Бизга қарши ўйнаётган жамоага эса аксинча ижобий таъсир қилади. Учинчи голда VAR орқали дарвозамизга пенальти белгиланди.

Иккинчи бўлимда ўйинимиз ҳам чиқмади. Албатта, “Пахтакор” кучли жамоа. Бежизга Ўзбекистон чемпиони эмас. Таркибида энг яхши футболчилар йиғилган. Улар ҳақли равишда ғалаба қозонишди, кубокдаги ғолиблик билан табриклаймиз. Бу - футбол, унда кимдир ютиши, кимдир ютқазиши керак. Жорий йилда ёмон натижага эришмадик. Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Футболни ишқибозлар учун ўйнаймиз. Йигитларга ҳам раҳмат айтаман, тўғриси чарчашди.

Улар дам олишлари лозим. Боз устига мавсум ҳам чўзилиб кетди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини яқинлашаётган янги йил билан табриклайман.

Гол урилган вазиятларни эслайдиган бўлсак, Черан гол урганда биз ҳужумга ўтган эдик, дарвоза олдида тўпни йўқотдик ва “Пахтакор” тезкор қарши ҳужумга ўтди.

Ўша вазиятда кўпроқ тўп билан муомалада бўлишимиз керак эди. Адашмасам, тўпни Элгужа йўқотди. Вазиятдан тўғри фойдаланиш талаб этиларди. Кимдир ўша вазиятда тўғри, кимдир нотўғри фойдаланади.

Бу - футбол, шахмат эмас. Вақт қисқа бўлади. Шогирдларимдан биринчи маротаба финалда иштирок этаётганлар ҳам бор. Тарих яратишни истагандик, лекин янада кўпроқ ишлашимиз кераклиги кўринди.

- Муроджон Тошматовнинг иккинчи бўлимда алмаштирилиши мажбуран рўй бердими?

- Ўзбекларда “Йиқилишимни билганимда тагимга кўрпача ёзиб олардим”,- деган гап бор. Ҳимояда Мурод Тошматов ўйнаб келаётганди, қолаверса, жароҳати ҳам бор эди. Кеча гаплашганимда ҳам чиқиб ўйнаб бера оламан, деди. Биринчи бўлимда кўриниб қолдики, жароҳати 90 дақиқа ўйнашга йўл қўймади. Шу сабабли иккинчи бўлимда уни алмаштирдик. 

- Биринчи голдан сўнг Мате Ватсадзенинг кайфияти тушиб кетгандек кўринди...

- Футбол ҳиссиётлари билан қизиқ. Уни бир киши ўйнамайди, жамоавий ўйин ҳисобланади. Гол кимнидир руҳий томондан кучли қилади, яна кимгадир салбий таъсир қилади. Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин ўйин биз истагандек чиқмади. Мате биринчи бўлимда бирга-бир вазиятда тўп билан тўғри ҳаракат қилганида, гол уриши мумкин эди. У ҳам чарчаган, йил давомида кўп тўхталишлар бўлди. Футболчиларим кубокни ютишни истаётганди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Қийин мавсум ўтказишди. Ёзда бу йилги чемпионатни ўтказа оламизми, йўқми, деган савол қийнаганди. Шундай бўлса-да, куч топа олишди. Финалга ўзимиздан ўзимиз чиқиб қолмадик.

Ўзимизнинг меҳнатимиз орқали чиқдик. АГМК жамоаси учун кичик тарих ярата олдик, бронза медалларига эга чиқдик. Бу кичик нарса эмас. Биз олдинга интилишда давом этамиз. Катта марраларни забт этишимиз учун бундай ҳолатлар бўлиб туриши керак. 

Миржалол Қосимов расми 11

- 2021 йил катта мақсадларга эришиш учун яна нима қилиш керак, деб ўйлайсиз? Режаларингиз қандай? 

- Режамиз авваламбор ҳордиқ чиқариш. Мақсадимиз АГМКни кучайтириш. Олдимизда ОЧЛда гуруҳ босқичида иштирок этиш имконияти бор. Тўғри тайёргарлик кўриб, футболчиларни йиғамиз. Олмалиқда футболни яхши кўришади, бу йил кичик тарих ярата олдик, бронза медали олиш баробарида кубок финалига қадар етиб келдик. Кейинги йилги режаларимиз катта. Навбатдаги мавсумда учинчи ўрин клуб раҳбарларини қониқтирмайди. Футболда курашиш ва юқори ўринларни эгаллаш муҳим омил ҳисобланади. Қолганини эса вақт кўрсатади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

 

“Пахтакор” – 13 карра кубок соҳиби!

20 декабря 2020
Кўрилган: 229
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020. Финал
АГМК – “Пахтакор” - 0:3 (0:1)
Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 3579 томошабин.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Серазитдинов, Руслан Самандаров, Шавкат Насибуллаев.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
VAR ҳакамлари: Aзиз Aсимов, Тимур Гайнулин.
VAR Назоратчиси: Фарҳод Aбдуллаев.

Голлар: Д.Черан (28, 46), Ж.Машарипов (59-пен.).
АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Дилшод Жўраев (30.Жасурбек Умаров, 74), 7.Элгужа Григалашвили

(77.Арслонмират Аманов, 62), 11.Мурод  Тошматов (31.Сайдулло Раҳматов, 46), 18.Баҳром Абдураҳимов (4.Миржамол Қосимов,74), 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов,62), 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 94.Ҳусниддин Ғофуров.
“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акрамжон Комилов (29.Владимир Козак,89), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан (99.Жавоҳир Сидиқов, 83), 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Ҳожимат Эркинов, 72), 20.Одилжон Ҳамробеков, 21.Аброрбек Исмоилов (27.Сардор Собирхўжаев,72), 77.Эрен Дердийок.
Огоҳлантириш: С.Раҳманов (58, АГМК).

АГМК состави 1

  Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Coca Cola Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур стадион ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига мезбонлик қилди.  

Мазкур ўйинда бу йилги Сoca Cola Суперлига чемпиони “Пахтакор” ва якунланган мавсумнинг бронза медали соҳиби АГМК жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Пахтакор состави 1

Ушбу баҳсда олмалиқликлар номинал мезбон сифатида майдонга тушишди.

Айтиш лозимки, ушбу ўйинда юртимиз футболи тарихида илк марта VAR тизимидан он-лайн тарзда фойдаланилди.

ВАР расми 1

Мазкур учрашувдан олдин “Навбаҳор” аёллар жамоаси бош мураббийи Карима Юлдашева юртимизда аёллар футболини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётганлиги боис, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан махсус совға, яъни “Артел” телевизори билан тақдирланди.

Юлдашевага ЎзПФЛнинг махсус совғасини ўзбек футболи фахрийси Тўлаган Исоқов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳамда ПФЛ вакили Аббосхон Аҳроров топширишди.  

Ўйин борасида тўхаталадиган бўлсак, илк дақиқаларни олмалиқликлар фаол тарзда бошлаб, пойтахтликлар дарвозаси олдида бир – иккита хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Бироқ Миржалол Қосимов шогирдларининг ҳужумлари самарасиз тарзда якунланди.

АГМК Пахтакор расмлари 1

Шундан сўнг, устунликни ўз қўлларига олишга интилган “шерлар” 19-дақиқада бурчак тўпини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ўша вазиятда тўп учун курашда “Пахтакор”нинг швейцариялик ҳужумчиси Эрен Дердийокни АГМК ҳимоячиси Сардор Раҳмонов ушлаб қолганди. Натижада, ўйин давомида юртимиз футболи тарихида илк марта VARдан фойдаланилди. Учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров VAR ҳакамлари билан гаплашди ва ўша вазиятда пенальти йўқ деб топилди.

Баҳснинг 28-дақиқасида Шота Арвеладзе шогирдлари ҳисобни  очишди.

Ўша вазиятда Достонбек Ҳамдамовдан тўпни қабул қилиб олган сербиялик ярим ҳимоячи Драган Черан жарима майдончаси марказидан кучли зарба йўллаб, олмалиқликлар дарвозасини аниқ нишонга олди – 0:1.

АГМК Пахтакор расмлари 2

Гарчи биринчи бўлим давомида ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, ҳужумлар якунига етмади ҳамда “Пахтакор” танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимни фаол тарзда бошлаган “шерлар” илк дақиқадаёқ ҳисобдаги фарқни оширишди. Драган  Черан Жалолиддин Машариповнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ўз “дубл”ини нишонлади ва ҳисобдаги фарқни оширди - 0:2.

АГМК Пахтакор расмлари 4

Мазкур голдан сўнг, янада ўйини очилиб кетган пойтахтликларнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида баҳсли ҳоалт юзага келди ҳамда учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров яна VARга мурожаат қилди.

Видео-такрорни ўзи кузатган Зокир Қодиров олмалиқликлар жарима майдончаси ичида Одилбек Ҳамробековнинг зарбасидан сўнг, тўп ҳимоячи Сардор Раҳмоновнинг қўлига теккан деб топди ва АГМК дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади.  Пенальтини эса “шерлар”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов аниқ амалга ошириб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишини  таъминлади – 0:3.

Жалолиддин Машарипов расми 2

Натижада 3:0 ҳисобида зафар қучган “Пахтакор” ўз тарихида 13-марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

АГМК Пахтакор расмлари 3

Эътиборлиси, АГМК ҳамда “Пахтакор” жамоалари Ўзбекистон кубоги финалида қаторасига учинчи маротаба ўзаро тўқнаш келдилар.

2018 йили Бахтиёр Ашурматов мураббийлигида олмалиқликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, илк марта биллур соврин соҳибига айланишганди.

Бироқ кейинги икки йилда Шота Арвеладзе бошчилигидаги “Пахтакор” футболчилари чемпионлик унвони билан бирга Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган тантанали маросимда ўзбек футболи намояндалари - Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов, шунингдек, Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти  Шавкат Абдураззоқов иштирок этиб, “Пахтакор” жамоасига Ўзбекистон кубогини топширишди.

Биз ушбу муваффақият билан “Пахтакор” жамоасини табриклаб, келаси йилги Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини тилаб қоламиз.  

Шарҳ якунида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мазкур финал ўйинини “Навбаҳор” ПФК ҳамда “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти ва ишчи-ходимлари ажойиб тарзда ташкиллаштиришди ҳамда буни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ва ЎзПФЛ вакиллари ҳам эътироф этишди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

  • Биринчиси
  • Аввалги
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • 11
  • Кейинги
  • Охирги
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа