Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон МТЖ – Венесуэла МТЖ - 1:1 (0:1)
Саудия Арабистони. Жидда. King Abdullah Sport City Stadium.
Ҳакамлар: Холид Алтураис, Ёсир Алсутан, Абдулраҳим Алшамари.
Голлар: Жасур Яхшибоев (77) - Александр Гонсалес (6).
Ўзбекистон МТЖ: 12.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Умар Эшмуродов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Отабек Шукуров (17.Сардор Собирхўжаев, 57), 8.Жамшид Искандеров (19.Азизбек Турғунбоев, 57), 10.Жалолиддин Машарипов (11.Остон Ўрунов, 57 ), 13. Шерзод Насруллаев (4.Иброҳимхалил Йўлдошев, 87), 14.Элдор Шомуродов (22.Бобир Абдухолиқов, 57), 18.Абдулла Абдуллаев (20.Жасур Яхшибоев, 73), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Венесуэла МТЖ: 1.Хоэль Гратероль, , 2.Жан Фуэнтес, 3.Йордан Осорио 5.Жуниор Морено (Сегевио Перес,55), 9.Эдуард Белло (Жон Чанчелор, 70), 10.Эрнесто Торрегросса, 13.Хосе Луис Мартинес, 18.Мигель Наварро, 19.Кристиан Кассерес (Томас Ринкон, 70), 21.Александр Гонсалес, 23.Саломон Рандон.
Четлатиш: Жан Фуэнтес (67).
Сречко Катанец мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонидаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги иккинчи назорат-синов баҳсини ҳам Жанубий Америка вакили, яъни, Венесуэла термасига қарши ўтказди.
Мазкур ўйинда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувни ҳужумкор тарзда бошлаган венесуэлаликлар 6-дақиқадаёқ Александр Гонсалеснинг жарима майдончаси ичидан дарвозага аниқ йўллаган зарбасидан сўнг, ҳисобни очишди – 0:1.
Урилган голдан руҳланган руҳланган Жанубий Америка вакиллари ҳужумни янада кучайтириб, терма жамоамиз дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни яратишди.
Шундай ҳужумларнинг 2-3 тасини термамизнинг тажрибали дарвозабони Ўткир Юсупов ўз сейвини намойиш этган ҳолда, бартараф этди.
Албатта, ўйиннинг бундай тус олиши Сречко Катанец шогирдларини қониқтирмасди. Натижада вакилларимиз ҳужумни кучайтиришди.
Терма жамоамизнинг ҳужумларидан бирида Мигель Наварро ўз жарима майдончаси ичида терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродовниқўпол тарзда тўхтатиб қолганлиги боис, учрашув бош ҳаками Холид Алтураис Венесуэла термаси дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Жалолиддин Машарипов пенальтини Паненка услубида амалга оширмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.
Натижада венесуэлаликлар танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан йўл олишди.
Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш мақсадида, ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Шундай ҳужумларнинг бирида терма жамоамизнинг ҳужумини қўпол равишда бартараф этганлиги учун Жан Фуэнтес майдондан четлатилди ва венесуэлаликлар майдонда 10 киши бўлиб қолишди.
Вакилларимизнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида Жанубий Америка вакиллари ўз жарима майдончалари ичида Жасур Яхшибоевга нисбатан ўйин қоидасини бузишди ва учрашув бош ҳаками Холид Алтураис венесуэлаликлар дарвозасига иккинчи марта 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини Яхшибоевнинг ўзи аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади ва якуний ҳисобнинг – 1:1 кўриниш олишини таъминлади.
Ушбу ўйинда “Навбаҳор” футболчилари – Ўткир Юсупов ва Жамшид Искандеров бошланғич таркибда майдонга тушишди ҳамда 57-дақиқада Искандеровнинг ўрнига Азизбек Турғунбоев майдонга туширилди.
Остон Ўрунов 57-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг ўрнига, Жасур Яхшибоев эса 73-дақиқада Абдулла Абдуллаевнинг захирадан майдонга туширилишди.
Таъкидлаганимиздек, “лочинлар” дарвозабони Ўткир Юсупов кўплаб вазиятларда ўз маҳоратини намойиш этиб, терма жамоамиз жонига оро кирган бўлса, жамоамиз ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев миллий терма жамоамиздаги илк голини уришга муваффақ бўлди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.