Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан болалар футболини ривожлантириш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, юртимиз бўйлаб ёш футболчилар ўртасида очиқ чемпионатлар ўтказилмоқда.

Ушбу мусобақанинг навбатдагиси Фарғона водийсида ўтказилди. Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида ташкил қилинган мусобақада 2009-2010 йилларда туғилган болалар иштирок этишди. Мусобақалар “Лимон арена” спорт саройида бўлиб ўтди. Андижон, Фарғона ва Намангандан келган ёш футболчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Андижондаги турнир расми 1

Муросасиз ўтган баҳсларда ғолиблик “Истиқлол” жамоасига насиб этган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни “Файзобод” ҳамда “Уйчи” жамоалари эгаллашди. Мусобақа якунида иштирокчиларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари ҳамда сертификатлар топширилди.

Манба: ufa.uz.