PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари

Ўзбекистон аёллар ўртасидаги U-20 Осиё кубоги-2022 баҳсларига мезбонлик қилади

25 марта 2021
Кўрилган: 78
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Aввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги U-20 аёллар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичини юртимиз майдонларида ўтказиш мақсадида ОФКга мурожаат хати йўллаган эди.

ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб борди ва чемпионатнинг расмий мезбонини бугун эълон қилди.

Aёллар футболи бўйича ОФК қўмитасининг қарорига кўра, U-20 Осиё кубоги-2022 беллашувлари Ўзбекистон майдонларида ўтказилади. Мазкур чемпионат баҳслари 2022 йил 4-17 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. 

Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати расми 1

Маълумот ўрнида, мазкур чемпионатда юқори уч ўринни эгаллаган терма жамоалар 2022 йилги U-20 жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Манба:ufa.uz.  

Coca-Cola Суперлига. VARдан фойдаланилган дастлабки 5 та учрашув статистикаси

25 марта 2021
Кўрилган: 153
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Хабарингиз бор, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда.

Coca-Cola Суперлига-2021 1-тури доирасидан ўрин олган “Насаф” – “Пахтакор” ўйини миллий чемпионатимиз юқори дивизионида Video Assistant Referee тизими ишлаган дастлабки учрашув сифатида тарихдан ўрин олди. Шунингдек, 2-тур доирасидаги “Локомотив” – “Навбаҳор” ҳамда 3-турдаги “Турон” – “Локомотив”, “Навбаҳор” – “Насаф” ва “Бунёдкор” – “Андижон” баҳсларида ҳам VAR тизими мутахассислари иш олиб борди. Ҳозирга қадар ортда қолган 3 та тур давомида 5 та ўйинда VAR фаолият кўрсатди. 

VAR расми 1

Учрашувлар давомида VARга мурожаат қилган ҳолда, бош ҳакамлар майдонда 4 бора VAR мониторида вазиятларни кузатишди. Кузатишга кетган вақт 1-бўлимлар давомида ўртача 60 сонияни, 2-бўлимларда эса ўртача 89 сонияни ташкил қилди.

5 та учрашув давомида жами 32 та жарима майдони ичидаги хавфли вазиятлар VAR томонидан текширилди. Қолаверса, 15 та эҳтимолий қизил карточкали ҳолатлар ҳам текшириб кўрилди. Битта ўйинда эҳтимолий қизил карточкалар текшируви ўртача 3 тани ташкил этди. 

VAR расми 2

VAR тизими ишлаган учрашувлар:

Coca-Cola Суперлига. 1-тур

Насаф – Пахтакор

Coca-Cola Суперлига. 2-тур

Локомотив – Навбаҳор

Coca-Cola Суперлига. 3-тур

Турон – Локомотив

Навбаҳор – Насаф

Бунёдкор – Андижон 

Манба: pfl.uz. 

“Пахтакор” тарихда илк бор Суперкубок соҳиби!

06 марта 2021
Кўрилган: 161
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон Суперкубоги-2021

6 март, шанба

“Пахтакор” – “Насаф” - 1:0 (0:0)

Самарқанд. “Динамо” стадиони. 5165 томошабин.

Хакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Тимур Гайнулин, Раҳим Каримов.

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Гол: Драган Черан (50).

“Пахтакор”: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Сардор Рашидов,  Азизбек Турғунбоев (Ҳожимат Эркинов, 90+4), Эрен Дердийок (Шароф Муҳитдинов, 79), Драган Черан, Егор Кримец, Аброрбек Исмоилов, Сардор Собирхўжаев (Шерзод Темиров, 87), Фаррух Сайфиев.

“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб  Ғайбуллаев (Жўрабек Маннонов, 60), Мурод Хўжамбердиев (Шоҳмалик Комилов, 78), Ҳусайн Норчаев, Суҳроб Нуруллоев (Шокир Йўлдошев, 46), Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умар Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: С.Нуруллоев (12), Ҳ.Алиқулов (71, иккаласи “Насаф”). 

Cуперкубок. Пахтакор Насаф ўйини расмлари 4

 Бугун Самарқанддаги “Динамо” стадионида Ўзбекистон Суперкубоги ўйини ўтказилди. Унда ўтган мавсум чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби “Пахтакор” 2020 йилги вице-чемпион “Насаф”га қарши майдонга тушди.

Таъкидлаш жоизки, учрашув кескин курашлар остида кечди ҳамда ҳар икки  жамоада бир қатор  имкониятлар юзага келди.

Ўйин тақдирини эса 50-дақиқада урилган ягона гол ҳал этди. Тўп киритилган вазиятда тажрибали ҳимоячи Фаррух Сайфиевнинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига оширган тўпини “Пахтакор”нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Драган Черан дарвозага аниқ йўллади – 1:0. 

Cуперкубок. Пахтакор Насаф ўйини расмлари 5

Гарчи учрашув якунига қадар қаршиликлар мувозанатни тиклаш, пойтахтликлар эса ҳисобдаги фарқни оширишга интилишган бўлса-да, бунинг уддасидан чиқа олишмади.

Натижада “Пахтакор” ўз тарихида илк марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди. 

Cуперкубок. Пахтакор Насаф ўйини расмлари 3

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор”нинг собиқ футболчиси, янги мавсумда “шерлар” шарафини ҳимоя қиладиган Азизбек Турғунбоев янги жамоасида илк совринни қўлга киритди.  

Cуперкубок. Пахтакор Насаф ўйини расмлари 1

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.    

 

                                                                                                                                                                                                            

Суперлига ва Про-лига клублари медиа ҳамда маркетинг ходимлари учун семинар бўлиб ўтди

02 марта 2021
Кўрилган: 138
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан Суперлига ҳамда Про-лига иштирокчи клублари медиа ва маркетинг бўлимлари вакиллари учун махсус семинар ташкил этилди. 

Cеминар расмлари 1

Айни пайтда мамлакат чемпионати ҳамда кубоги беллашувлари натижалари ва ўйин атрофидаги воқеалар ҳақида батафсил маълумот бериш, ишқибозларни севимли жамоалари ҳаётига оид янгиликлардан ҳамиша тезкорлик билан бохабар этиб боришда клублар матбуот хизматларининг ўрни беқиёс, албатта. Қолаверса, клубнинг ҳомий ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйиши, рекламалар орқали маблағ ишлаб топишида эса маркетинг бўлими вакиллари хизматини алоҳида қайд этиш лозим. Мазкур икки йўналиш ҳар бир клуб фаолиятида жуда муҳим ўрин тутади. Зеро клуб имиджини шакллантиришда ушбу икки бўлим ўзаро чамбарчас боғлиқ тарзда иш олиб боради. 

Cеминар расмлари 2

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янги мавсум олдидан матбуот котиблари ва маркетологлар учун семинар ташкил этди. Унда мавжуд ютуқ ва камчиликлар, янги мавсум режалари, ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама этилди. Ортда қолган 2020 йилда қайси клублар ушбу йўналишларда фаол ва самарали ишлагани, қайси клублар эса аксинча бироз қониқарсиз фаолият олиб боргани ўрганилди ва ўша камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилди. 

Cеминар расмлари 3

Манба:pfl.uz.

Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди

22 февраля 2021
Кўрилган: 182
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, ЎФА 2022 йилги U23 Осиё кубогини Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди. ЎФА мутахассислари мазкур чемпионатни мамлакатимизда ўтказиш бўйича тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатларни ОФК вакилларига тақдим этди ва кўплаб музокараларни олиб борди.

Натижада Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди.

2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ U23 терма жамоалари бош совринни қўлга киритган.

Манба: ufa.uz

  • Биринчиси
  • Аввалги
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • Кейинги
  • Охирги
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа