Осиё Кубоги - 2019.
“F” гуруҳи, 1-тур
Ўзбекистон – Уммон - 2:1 (1:0)
“Шаржа” ўйингоҳи.
Ҳакам: Ким Донг Жин (Жанубий Корея).
Голлар: Одил Аҳмедов ( 33), Элдор Шомуродов (85) - Муҳсин ал Ҳассаний (78).
Ўзбекистон МТЖ: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Сардор Рашидов (17.Достонбек Ҳамдамов, 59), 9.Одил Аҳмедов, 10.Марат Бикмаев (14.Элдор Шомуродов, 82), 11.Жалолиддин Машарипов (8.Икром Алибоев, 79), 13.Олег Зотеев, 15.Егор Кримец, 19.Отабек Шукуров, 22.Жавоҳир Сидиқов.
Уммон МТЖ: 18.Файз ал Рушайди, 2.Муҳаммад ал Мусаллами, 6.Раед Солиҳ, 7.Холид ал Ҳажри (16.Муҳсин ал Ҳассани, 67), 10.Муҳсин ал Халди, 11.Саад ал Муҳайни, 12.Аҳмад Кану, 13.Холид ал Брайки, 15.Жамол ал Аҳмади (9.Муҳаммад ал Ҳассаний, 88), 17.Али ал Бусайди, 23.Ҳабиб ал Сади.
Огоҳлантиришлар: Ж.Машарипов (29), И.Нестеров (58).
Четлатиш: Е.Кримец (90+2).
БААдаги Осиё Кубоги мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 январь куни мазкур турнирдаги илк ўйинни Уммон терма жамоасига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 33-дақиқасида миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов рақиб дарвозасидан чамаси 20 метр узоқликдан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди ва вакилларимиз танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни фаол бошлаган уммонликлар кетма-кет ҳужумлар уюштириб, 78-дақиқада мувозанатни тиклашди – 1:1.
Вазиятни ўнглашга интилган терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер таркибдаги бир қатор ўзгаришларни амалга оширди ва бу 85-дақиқада ўз мевасини берди. Захирадан майдонга туширилган Элдор Шомуродов уммонликлар дарвозасини ишғол этиб, миллий терма жамоамизга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди – 2:1.
Мазкур ўйинда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев ҳамда ўтган мавсумда “лочинлар” шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Даврон Ҳошимовлар захирада қолдирилишди.
Шу тариқа вакилларимиз БААдаги мусобақани омадли тарзда бошлаб, 3 очкога эга бўлишди.
Бош жамоамиз ўз гуруҳидаги иккинчи учрашувни 13 январь куни Туркманистон терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.