Хабарингиз бор, 29-30 ноябрь кунлари Pepsi Суперлигада 2018 йилги мавсумнинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Даставвал 32-тур учрашувларининг барчаси бир хил вақтда – 18:00да старт олиши белгиланган эди.
Бироқ ҳаво ҳароратининг анча совиганини, қолаверса, клублардан келиб тушган сўровларни инобатга олганда ҳолда, Профессионал Футбол Лигаси охирги тур ўйинлари вақтини бироз эртароқ – 16:00га қилиб белгилади.
32-тур
29 ноябрь, пайшанба, 16:00
“Сўғдиёна” – “Насаф”
АГМК – “Қизилқум”
“Нефтчи” – “Қўқон-1912”
30 ноябрь, жума, 16:00
“Навбаҳор” – “Локомотив”
“Пахтакор” – “Бунёдкор”
“Металлург” – “Бухоро”
Манба: pfl.uz.