Шу ҳафтада пойтахтимиз Тошкентда 2005 йилда туғилган академия футболчилари ўртасида ўтказилган “ЎФА кубоги” мусобақасининг совриндорлари аниқланди. Унга кўра, андижонликлар турнир ғолибига айланишди. Сирдарёликлар 2-ўринни, вилоятимиз академияси футболчилари эса 3-ўринни қўлга киритишди.
Номинациялар бўйича эса Тошкент вилоятилик Исроил Турсунбоев энг яхши дарвозабон, сирдарёлик Авазбек Абдураҳмонов энг яхши футболчи, наманганлик Исроил Турсунбоев энг яхши тўпурар деб топилишди.
Биз мазкур муваффақият билан Наманган вилоят академияси вакилларини табриклаймиз ва уларга кейинги мусобақаларда ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.