Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган Dubai Cup мусобақасида иштирок этмоқда. 14 ноябрь куни вакилларимиз Японияга қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди.
17 ноябрь куни олимпиячиларимиз мусобақанинг иккинчи турида БАА олимпиячиларига қарши ўйин ўтказишди. Учрашув 2:0 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Терма жамоамиз таркибида голларга иккинчи бўлимда захирадан тушган Санжар Қодирқулов (75) ва Ислом Қобилов (80, пенальти) муаллифлик қилишди.
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов 46-дақиқада Даврон Умировнинг ўрнига захирадан майдонга тушиб, 2-бўлимда майдонда тўлиқ ҳаракатланди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Бобур Абдухолиқов ва Абдулла Абдуллаев жароҳатлари борлиги сабабли, Дубайдаги мусобақада иштирок эта олишмаяпти. Энди олимпия терма жамоамиз 20 ноябрь куни Қувайт терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Манба: ufa.uz.