Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 11-22 ноябрь кунлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўқув машғулот йиғинини ўтказади.
Кеча футболчилар ва мураббийлар штаби Тошкент вақти билан соат 21:20да Тошкент - Сеул - Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга йўл олишди.
Эктор Купер шу ҳафтанинг бошларида миллий терма жамоанинг Австралияга йўл оладиган таркибини эълон қилганди. Аммо уч нафар футболчи жароҳати туфайли Брисбендаги йиғинда ва Ливан ҳамда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши кечадиган ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Булар - терма жамоамиз сардори, яқинда “Шанхай СИПГ” таркибида Хитой чемпионига айланган Одил Аҳмедов ҳамда “Пахтакор” футболчилари Фаррух Сайфиев ва Жасур Яхшибоев.
Шунингдек, “Пахтакор”нинг яна бир аъзоси Жалолиддин Машарипов дисквалификация туфайли ўртоқлик баҳсларида қатнаша олмаслигини футбол мухлислари яхши билишади. Шунга қарамай, Эктор Купер Машариповни Австралияга олиб кетишга қарор қилди. Чунки Машарипов расмий ўйинларда майдонга туша олади. Бош мураббийнинг истеъдодли ярим ҳимоячидан умиди катта бўлиб, Жалолиддин Машарипов 2019 йил январда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида жамоамизга ёрдам бериши учун мураббий шундай қарорга келмоқда.
Австралияга қуйидаги футболчилар йўл олишди:
Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
Ҳимоячилар:
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Ярим ҳимоячилар:
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
Азиз Турғунбоев (“Навбаҳор”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)
Элдор Шомуродов(“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Ҳужумчи:
Марат Бикмаев (“Локомотив”).
Манба: ufa.uz.