Футзал бўйича мамлакат чемпионати аста-секин ўз ниҳоясига етиб бормоқда.
10-11 ноябрь кунлари футзал бўйича Суперлигада 21-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳали чемпионат тугашига яна бир тур бўлса-да, 21-турданёқ чемпион, вице-чемпион ва 3-ўрин соҳиблари номи аниқ бўлди.
Охирги 3 мавсумдан буён чемпионат олтин медалларига эга бўлиб келаётган Олмалиқнинг АГМК жамоаси 21-турда “Локомотив”га қарши баҳс олиб борди ва ҳар икки ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Натижада олмалиқликларнинг очколари сони 111 тага етди ва 2-ўриндаги “Пахтакор” (102 очко) сўнгги турдаги иккала ўйинда 6 очко олса ҳам АГМКга ета олмаслиги ойдинлашди. Шу тариқа АГМК қаторасига 4-маротаба Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Кумуш медаллар “Пахтакор” футзалчиларига, бронза медаллари эса “Нефтчи” вакилларига насиб этиши ойдинлашди.
21-тур натижалари
10 ноябрь
“Нефтчи” – “Қизилқум” - 7:6
“Насаф” – “Бунёдкор” - 5:3
“Пахтакор” – “Металлург” - 3:2
АГМК – “Локомотив” - 12:1
“Сўғдиёна” – “Бухоро” - 7:2
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” - 8:6.
11 ноябрь
“Нефтчи” – “Қизилқум” - 10:1
“Насаф” – “Бунёдкор” - 2:10
“Пахтакор” – “Металлург”- 3:3
АГМК – “Локомотив” - 4:0
“Сўғдиёна” – “Бухоро” - 3:0
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” - 6:1.
Мазкур ўйинлардан сўнг, мусобақа жадвалида дастлабки учлик аниқ бўлди ва турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:
Ўзбекистон футзал чемпионатларининг барча совриндорлари қуйидагича кўринишда:
Футзал бўйича мамлакат чемпионатининг сўнгги - 22-тур ўйинлари 17-18 ноябрь кунлари ўтказилади.
Манба: pfl.uz.