Ўзбекистонлик ҳакамлар бир қатор халқаро мусобақаларга таклиф этилаётгани ва ўша турнирларда муваффақиятли фаолият олиб боришаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бу эса ФИФА ва ОФКнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.
Жумладан, ўтган йилнинг 29 ноябрь куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида ҳамюртимиз, Пляж футболи ҳаками Бахтиёр Намозов ОФКнинг махсус совринига лойиқ деб топилганди.
Бу сафар Бахтиёр Намозов БААда бўлиб ўтаётган Пляж футболи бўйича Dubai Cup Халқаро мусобақасидан таклиф олди. Ҳамюртимиз 6 ноябрь куни ушбу мусобақа доирасидаги Бразилия - Испания учрашувида бош ҳакам сифатида ишлади.
Dubai Cup Халқаро мусобақасида БАА, Миср, Эрон, Россия, Таити, АҚШ, Испания каби терма жамоалар қатнашишмоқда.
Манба: ufa.uz.