Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси айни кунларда Қирғизистонда бўлиб турибди.
Абдураҳмон Юмангулов ва Карима Юлдашева бошчилигидаги терма жамоамиз кейинги йили Таиланд мезбонлик қилувчи U-19 Осиё чемпионати саралашида иштирок этмоқда.
Дастлабки турда дам олган қизларимиз 2-турда Гуам термасини 8:0 ҳисобида, Мальдив ороллари терма жамоасини эса 20:0 (!) ҳисобида мағлубиятга учратишганди. Бугун эса аёллар терма жамоамиз БАА термаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, олтита саралаш гуруҳида биринчи ўринни олган ва энг яхши натижага эришган 3та жамоа иккинчи саралаш босқичига йўл олади.
1-тур
20 октябрь
Мальдив ороллари – Гуам - 0:12
БАА – Қирғизистон - 1:2
2-тур
22 октябрь
Гуам – Ўзбекистон - 0:8
Голлар: Алламуродова (3, 23), Қурбонова (19, 45+2, 56), Рашидова (62), Зайнутдинова (90+1), Тошева (90+3).
Мальдив ороллари – БАА - 0:19
3-тур
24 октябрь
Ўзбекистон - Мальдив ороллари - 20:0
Қирғизистон – Гуам - 6:2
4-тур
26 октябрь
БАА – Ўзбекистон - 1:3
Қирғизистон - Мальдив ороллари
5-тур
28 октябрь
Гуам - БАА
Ўзбекистон – Қирғизистон
Манба: championat.asia.