Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон – Қатар - 2:0 (0:0)
16 октябрь. “Миллий” стадиони.
Ҳакамлар: Чоримурод Қурбонов, Ахмет Бекназаров, Бердимамет Атдиев (учаласи Туркманистон), Жасур Мухторов (Ўзбекистон).
Голлар: О.Аҳмедов (72), М.Бикмаев (85).
Ўзбекистон: 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Егор Кримец (4.Достонбек Турсунов, 64), 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев, 15.Одил Ҳамробеков, 9.Одил Аҳмедов (Ислом Тўхтахўжаев, 90), 6.Ҳусниддин Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев (19.Владимир Козак, 83), 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 76).
Қатар: 21.Юсуф Ҳассан, 6.Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад, 10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 12.Карим Будиаф, 13.Султон Ҳуссайн, 15.Бассам Ҳусам Ал Рави, 17.Муҳаммад Муса, 18. Абдулкарим Салим, 19.Ал Моез Али, 26.Ториқ Салмон, 28.Ассим Умар.
Захирадагилар: 31.Жассим Одил, 22.Муҳаммад Аҳмад, 5.Аҳмад Фотҳи Абдулла, 7.Аҳмад Абдилмутал, 8.Аҳмад Дузанде, 9.Ҳассан Яҳё, 14.Салим Ал Ҳажри, 20.Абдуллоҳ Абдусалом, 23.Муҳаммад Абдилмутал, 24.Абдулраҳмон Мустафо, 27.Али Авад Бужалуф.
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Кузнинг совуқ кечасидаги “қайноқ” баҳсда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Дастлаб, Одил Аҳмедов 72-дақиқада Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 85-дақиқада эса Одилнинг ўзи захирадан майдонга тушган Марат Бикмаевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Марат эса тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ҳисобни 2:0га етказди.
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси вакили Даврон Ҳошимов мазкур ўйинда захира ўриндиғида қолдирилди.
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси анча мазмунли ва қизиқарли ўйин намойиш қилиб, мухлисларни хурсанд қилишга эришганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
Манба: ufa.uz.