Навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказаётган Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Иордания термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Вакилларимизнинг ҳар икки голи иккинчи бўлимда урилди. 51-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 80-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов иккинчи тўпни иорданияликлар дарвозасига киритди.
Термамиз йиғинида қатнашаётган “Навбаҳор” ҳимоячиси Игорь Голбан 87-дақиқада Ислом Тўхтахўжаевнинг ўрнига майдонга туширилди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Иордания - 2:0 (0:0)
Голлар: Ҳусниддин Ғофуров (51), Темурхўжа Абдухолиқов (80).
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ислом Тўхтахўжаев (Игорь Голбан, 87), Иброҳимҳалил Йўлдошев, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Санжар Қодирқулов (Нурилло Тўхтасинов, 84), Акмал Мозговой, Азиз Турғунбоев, Ҳожимат Эркинов (Ҳусниддин Ғофуров, 48), Темурхўжа Абдухолиқов.