26 декабрь куни “Зарафшон” кино-концерт залида Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан 2020 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Мазкур маросимни таниқли спорт журналисти Даврон Файзиев ҳамда Марина Якубова олиб боришди.
Қуйида номинация ғолиблари билан танишасиз.
“Ўзбек футболи нуронийси” – Евгений Валицкий;
“Энг яхши ёшлар мураббийи” – Зайниддин Тожиев;
Coca Cola Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси – Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”);
Йил давомида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик учун Суперлига бош ҳомийси – Coca-Cola компанияси, Apex Insurance суғурта компанияси, Sport ва UzReport TV телеканалларига миннатдорчилик рамзи сифатида махсус совринлар топширилди.
Махсус соврин – “Турон” футбол клуби;
Про-лиганинг энг яхши футболчиси – Абдулазизхон Абдурашидов (“Турон”);
“Фидойилик рамзи” – “Пахтакор” фан-клуби;
“Мухлислар меҳри” – “Насаф” (Қарши);
“Энг яхши ҳакам” – Aҳрол Рисқуллаев;
“Энг яхши футзалчи” – Aкбар Усмонов (“Пахтакор”);
“Энг яхши журналист” – Зуҳриддин Қиличев (Sport телеканали);
“Энг яхши ҳудудий ассоциация” – Фарғона вилоят футбол ассоциацияси;
Fair play соврини – “Оқ-Teпа” (Toшкент);
Coca Cola Суперлиганинг энг чиройли голи – Санжар Турсунов(АГМК ярим ҳимоячиси, АГМК – “Қўқон - 1912” учрашувида урган голи учун ушбу совринни қўлга киритди);
“Жасорат” соврини – Ҳасан Раҳимжанов (“Рубин” жамоаси шифокори);
Coca Cola Суперлигасининг энг яхши тўпурари – Драган Черан (“Пахтакор”);
Coca Cola Суперлигасининг энг яхши мураббийи – Шота Арвеладзе (“Пахтакор”);
“Энг яхши аёл футболчи” – Людмила Карачик (“Бунёдкор-Women”);
Coca Cola Суперлигасининг энг яхши футболчиси – Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”);
Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи – Рўзиқул Бердиев (“Насаф”);
Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси – Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”);
2020 йил рамзий терма жамоасидан эса қуйидаги футболчилар жой олишди:
Абдувоҳид Неъматов, Марко Станоевич, Бобир Абдухолиқов (барчаси “Насаф”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов (барчаси “Пахтакор”), Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”), Мурод Тошматов (АГМК), Азизбек Турғунбоев (“Навбаҳор”).
Рамзий терма жамоа бош мураббийи этиб эса АГМК устози Миржалол Қосимов тайинланди.
Биз жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоевни якунланган мавсумнинг рамзий терма жамоаси таркибидан жой олганлиги билан табриклаб, келаси мавсумда ҳам чиройли ўйинлари ва голлари билан “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.