Терма жамоамиздан аламли мағлубият

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

Ироқ МТЖ Ўзбекистон МТЖ -  2:1 (0:1) 

Голлар: Моҳанад Али (64), Али Аднан (85-пен.) – Д.Ҳамдамов (39-пен.).

Ироқ МТЖ:: 20.Муҳаммад Ҳамид, 4.Саад Нотиқ, 5.Атия, 6.Али Аднан (21.Муҳаммад Раед, 90+2), 8.Иброҳим Байеш (22.Муҳаммад Мазхир, 89), 10.Моҳанад Али, 11.Ҳумам Тариқ (7.Мазин Файйад, 46), 13.Башар Ресан,  

14.Амжад Аттван, 17.Алаа Мҳави (3.Муҳаммад Мустафо, 46),23.Маитҳам Жаббор.

Ўзбекистон МТЖ: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Иброҳим Халил Йўлдошев, 5.Рустам Ашурматов, 6.Азизжон Ғаниев, 9.Аброр Исмоилов (14.Акмал Мозговой, 68), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (7.Шаҳбоз Убайдуллаев, 84), 13.Санжар Қодирқулов (8.Ойбек Бозоров, 84), 17.Достонбек Ҳамдамов (9.Жалолиддин Машарипов, 68), 18.Лутфулла Тўраев (15.Мурод Холмуҳаммедов, 74), 20.Ҳожимат Эркинов (19.Азизбек Турғунбоев, 74).

Огоҳлантиришлар: Л.Тўраев (70), И.Қобилов (77).

Ўзбекистон МТЖ состави Ироқ билан ўйиндаги

 Вадим Абрамов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувини 17 ноябрь куни Дубайдаги “Севенс” стадионида Ироқ термасига қарши ўтказди.

Ўзбекистон МТЖ расмлари Ироқ билан ўйиндаги 2

Афсуски, ушбу баҳсда бош жамоамиз аламли тарзда мағлубиятга учради. Боиси, учрашувни ҳужумкор руҳда бошлаган терма жамоамиз рақиб дарвозаси олдида секин – аста хавфли вазиятлар уюштира бошлади.  Ҳамюртларимизнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида ироқликлар дарвозабони Муҳаммад Ҳамид ўз жарима майдончаси ичида терма жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркновга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Натижада учрашув бош ҳаками Ироқ термаси дарвозасига пенальти белгилади.

Ўзбекистон МТЖ расмлари Ироқ билан ўйиндаги 3

Ўн бир метрли жарима зарбасини Достонбек Ҳамдамов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди ва терма жамоамизнинг танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетишини таъминлади.

Ўзбекистон МТЖ расмлари Ироқ билан ўйиндаги 1

Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган ироқликлар Моҳанад Алининг кучли зарбасидан сўнг, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди -  1:1.

Мувозанат тикланганидан сўнг, ҳужумкорликни кучайтирган Ироқ терма жамоаси аъзолари учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида,  терма жамоамиз жарима майдончаси ичида Мазин Файйадга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Терма жамоамиз дарвозасига белгиланган ўн бир метрли жарима зарбасини Али Аднан аниқ амалга ошириб, Ироқ термасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

Натижада ироқликлар ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мазкур баҳсда “Навбаҳор”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев 74-дақиқада Ҳожмат Эркиновнинг ўрнига захирадан майдонга тушиб, учрашув якунига қадар ўйнаган бўлса, жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиси Игорь Голбан майдонга тушмади.

Терма жамоамиз делегацияси юртимизга бугун қайтиб келади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.