Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Иорданиянинг Амман шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ II" стадионидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.
Ироқ ва Ўзбекистон шу кунга қадар 8 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Терма жамоамиз беш марта Ироқни мағлуб этган. Иккита учрашувда дуранг қайд этилган. Ироқ ўз тарихида бир марта Ўзбекистон устидан ғалаба қозонган холос.
Манба : championat.asia