Ҳозиргина ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Фаластин ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Мазкур учрашувда Эктор Купер шогирдлари 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Голларга Даббаг ҳамда Батранлар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа фаластинликлар 3 очко билан гуруҳда етакчиликни қўлга олишди. Фаластинга ўз тарихида мағлуб бўлган терма жамоамиз 0 очко билан сўнгги, 5-поғонадан жой олган.