Англиянинг “Саутгемптон” ҳужумчиси Шейн Лонг АПЛ рекордчисига айланди. Англия премьер-лигасининг 31-тури доирасидаги баҳсда Лонг “Уотфорд” дарвозасини учрашувнинг 7-сониясидаёқ ишғол этди.
32 ёшли ирландиялик ҳужумчи томонидан урилган мазкур гол АПЛ тарихидаги энг тезкор голга айланиб, Ледли Кингнинг рекордини янгилади. 2000 йилда Кинг “Тоттенхэм” сафида “Брэдфорд”га қарши кечган ўйинда рақиб дарвозасини баҳснинг 9,82-сониясида ишғол этганди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.