Франциянинг “ПСЖ” клуби Франция 1-лигасининг 31-тури доирасида ўз майдонида “Страсбург” жамоасини енга олмади.
Жорий мавсумдаги Франция лигаси кубоги соҳиби устидан қозонилган ғалаба парижликларни муддатидан олдин Франция чемпионлигини қўлга киритиш имкониятини берарди. Аммо уларга зафар қучиш насиб этмади ва учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мезбонлар ўйин давомида меҳмонларни таъқиб этишга мажбур бўлишди. Фақат 82-дақиқага келибгина, Кербернинг аниқ зарбаси туфайли мувозанатни тиклашди.
Франция чемпионатининг турнир жадвалида “ПСЖ” 81 очко билан 1-ўринда бормокда ва 2-поғонани банд этиб турган “Лилль” клубидан 20 очко олдинда бормокда. “Страсбург” жамоаси эса 42 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.