Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганлигини маълум қилди.
Игуаин Аргентина термаси таркибида 75 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урган. Аммо у 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан буён терма жамоадаги ўйинларда иштирок этмади.
- Ушбу қарорни қабул килишимнинг боиси шундаки, мен оилам даврасида,қизим билан кўпроқ вақт ўтказишни истайман. Фурсатдан фойдаланиб, Аргентина терма жамоасида бор маҳоратимни ишга солиб, термамизнинг муваффақиятлрига қўлимдан келганича ёрдамни бердим. Энди бор эътиборимни “Челси”га қаратаман. Англия премьер-лигаси жуда қизиқарли чемпионат ва мен АПЛ ўйинларидан завқ олмоқчиман. Бу ерда, шубҳасиз, рақобат жуда кучли ва албатта асосий таркибдан жой олишингиз учун сиз катта меҳнат қилишингиз ва бор маҳоратингизни кўрсатишингиз керак, - деди Игуаин.
Терма жамоадаги фаолияти давомида Игуаин энг нуфузли мусобақаларнинг учта финалигача етиб борди – 2014 йилги жаҳон чемпионати ва 2015 ҳамда 2016 йиллардаги Америка Кубогида иштирок этди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.