Ўзбекистон U-23 – Ҳиндистон U-23 - 3:0 (1:0)
Голлар: Ислом Қобилов( 45,пен.), Б.Абдухолиқов( 78, 85).
Ўзбекистон: 1. Умиджон Эргашев, 2. Исломжон Қобилов, 5. Дилшод Саитов, 6. Нурилло Тўхтасинов, 7. Остон Ўрунов, 8. Ислом Кенжабоев, 11.Миржаҳон Мираҳмадов (9. Жасур Яхшибоев, 64), 15. Ойбек Рустамов, 16. Азизбек Амонов (10. Бобир Абдухолиқов, 52), 19. Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров.
- Ҳиндистон:1. Дираж Сингх, 3. Анвар Али, 4. Голуи Сартхак, 7. Анируд Тхапа, 8. Раи Винит, 9. Даниэль Лалхлимпуия, 12. Саҳал Абдул Самад, 17.
- Раҳул Канноли Правин, 19. Лаллианцуала Чхангте, 21. Гаурав Бора, 22. Нишу Кумар.
Бугун қитъамиз бўйлаб, футбол бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берадиган U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бошланди. Унда “F” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ОТЖ ўзининг дастлабки учрашувини ҳиндистонлик тенгқурларига қарши ўтказди.
Учрашувда яққол устунликка эга бўлган Любинко Друлович шогирдлари якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоамиз таркибидаги голларга Ислом Қобилов ҳамда Бобур Абдухолиқов (2 та) муаллифлик қилишди.
Мазкур учрашувда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов тўлиқ – 90 дақиқа тўп сурди.
Жамоамиз гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини 26 март куни Тожикистон ОТЖга қарши ўтказади.
Манба: ufa.uz.