Жамоалар

Металлург

Металлург league

  • Ташкил топган

    1991

  • Умумий ютуқлар

    2

  • Манзил

    Тошкент

ЖАМОА ТАРИХИ

Бекобод шаҳрининг “Металлург” жамоаси тарихи 1945 йилга бориб тақалади. Иккинчи жаҳон уруши поёнига етгандан сўнг Ўзбекистоннинг металлурглар шаҳрида миллионлар ўйинини ривожлантиришга эътибор қаратилди. Зеро пойтахтдан 150 чақирим узоқликда жойлашган индустрия шаҳри аҳолиси учун футбол жамоаси иштирокидаги ўйинлар энг яхши дам олиш восита саналганди. Дастлабки йилларда жамоа асосини Н.Ф.Руцкий, А.Кучкин, В.Ли, В.Пак сингари фидойи инсонлар ташкил этган.

Жамоа турли мусобақаларда, жумладан, собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида, Тошкент вилояти биринчилиги ва Кубоги, КФК республика жамоалари Биринчилиги ва Кубогида, касаба уюшма қўмиталари жамоалари ўртасидаги Республика биринчилигида, “Миллионлар Кубоги”да ва бошқа мусобақаларда қатнашган. “Металлург” бекободлик футбол ишқибозларининг меҳрини қозониб келган.

Жамоанинг ташкил топиши, кейинчалик шаклланиши ва  мусобақаларда муваффақиятли қатнашишида А.Тошхўжаев, Ш.Йўлдошев ва К.Мўминов сингари мураббийларнинг ҳиссаси катта бўлган. 1991 йилдан эътиборан “Металлург” футбол жамоаси Ўзбекистон биринчилиги ва Кубокларининг ҳар йилги иштирок этиб келаяпти. Мамлакат биринчилигида қатнашган йилларда жамоани қуйидаги мураббийлар бошқаришган: Карим Мўминов (1991, 1993, 1994), Александр Мягков (1992), Равиль Багаутдинов (1995), Владимир Ежуров (1996). “Металлург” 1997 йилда Ўзбекистон  биринчилигида Яков Капров ҳамда Сергей Доценколар раҳбарлигида иштирок этди ва 2-ўринни эгаллаб, кейинги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига сазовор бўлди. Кучлилар сафида бекободликлар чиройли ўйинлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Жамоа айниқса уй учрашувларида қадрдон мухлислари қаршисида ҳужумкор ўйин кўрсатиб, пешқадам клубларни ҳам бир неча марта доғда қолдиришга муваффақ бўлган. “Металлург”нинг кучлилар сафида ўтказган мавсумларини қуйидаги жадвалдан билиб оласиз:

1

Кумуш

1997

Уй формаси

Меҳмон формаси