Жамоалар

Насаф

Насаф league

  • Ташкил топган

    1925

  • Умумий ютуқлар

    85

ЖАМОА ТАРИХИ

Жамоа мамлакат олий лигасида 1997 йилдан бери иштирок этади.

Эришган ютуқлари:

Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида ўн маротаба (2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016 йиллар) бронза медали совриндори.

Ўзбекистон вице-чемпиони, кумуш медал соҳиби (2011, 2017).

Ўзбекистон кубоги ( 2003й2011й2012, 2013, 2015, 2016 й.) финалчиси.

Ўзбекистон кубоги (2015) соҳиби. 

Ўзбекистон суперкубоги (2016) соҳиби.

Осиё чемпионлари кубоги (2002 йил) ярим финалчиси, ОФКнинг «Ҳалол ўйин учун» соврини (2002 йил) соҳиби.

Осиё футбол конфедерацияси кубоги соҳиби (2011), мусобақанинг “Ҳалол ўйин учун” соврини эгаси.

Осиё чемпионалар лигаси иштирокчиси -  2012, 2013, 2015 ва 2016 йиллар.

Жамоа таркибида энг кўп майдонга чиққан ўйинчи — Рўзиқул Бердиев (314 маротаба).

Жамоанинг энг яхши тўпурари — Зафар Холмуродов (181 та).

Бир мавсумда энг кўп тўп киритган футболчи— Зафар Холмуродов (30 та, 2000 йил).

Энг йирик ғалабаси — 7:0 («Металлург» Бекобод, 2004 йил), 8:1 («Андижон», 2004 йил).

Энг йирик мағлубияти — 0:6 («Андижон», 1998 йил).

Олий лигада жами 618 та учрашув ўтказган. Шундан 350тасида ғалаба қозонган, 114тасида дуранг ва 154та учрашувда мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 1126-685.