×

Огоҳлантириш

JFolder: :files: Путь ведёт не к каталогу. Путь: /home/pfcnavbahor/public_html/images/4-tur Qoqon1912-Navbahor 1-0

×

Диққат

There was a problem rendering your image gallery. Please make sure that the folder you are using in the Simple Image Gallery Pro plugin tags exists and contains valid image files. The plugin could not locate the folder: images/4-tur Qoqon1912-Navbahor 1-0

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ҳабарингиз борки,Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятида бўлиб, вилоят спортининг бугунги кундаги аҳволи билан танишганди. Умид Маҳаммаджанович сафар давомида нафақат футболга,балки спортнинг бошқа турларини ҳам ривожлантириш бўйича соҳа вакиллари билан мулоқот чоғида тегишли кўрсатмаларни бердилар. Шунингдек, МОҚ раҳбари спорт турлари билан шуғулланувчилар ва мураббийлар учун етарли шарт-шароитларни яратилиши борасида ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Умид Аҳмаджонов Наманган вилоятидаги бир қатор спорт иншоотларида бўлиб, ёшларни ўзлари ёқтирган спорт турлари билан шуғулланишлари учун зарур спорт жиҳозлари билан ҳам таъминлаш муҳим эканлигини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, айрим спорт иншоотларини маълум бир спорт тури учун ихтисослаштирилиши ҳақида ҳам тегишли кўрсатмалар берилди. Бир сўз билан айтганда,Умид Аҳмаджоновнинг Наманган вилоятига амалга оширган сафари вилоят спорт жамоатчилигида катта таассурот қолдирди.